Шавкат Мирзиёев ИИВнинг кенгайтирилган йиғилишида қатор ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларини ишдан олди. Улар орасида МФЙ раислари ва фермерларни ҳақоратлаган аудиоси билан танилган Бандихон тумани прокурори Соатмурод Махманов ҳам бор.
Нефть конлари компанияси менежери Рустам Юнусов 2023 йилда Малайзиянинг Петронас университетига ўқиш учун жўнаб кетди. «Хорижий диплом» лойиҳаси доирасида у университетни танлаш жараёни, қатъий дарс жадвали ва миллий таълим тизими, бепул даволаниш ва арзон яшаш харажатлари хусусида сўзлаб берди.
Қораўзак туманида Қозоғистонда ишловчи турмуш ўртоғи билан жанжаллашиши оқибатида фарзандини уриб ҳақорат қилган аёлга нисбатан жиноят иши очилди. Болалар ота қарамоғига топширилди.
Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари Инамжон Ибрагимов лавозимидан озод этилди. У 2021 йил ноябь ойида ушбу лавозимга тайинланганди.
Ўзбекистон президенти яқинда Фарғонада 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилганини тилга олди. «Бу ҳолат вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турибди», дея таъкидлаган Мирзиёев айрим маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари институти кутилган натижани бермаётганини қайд этди.
Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев ўз ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимларига 4 млрд сўм эвазига 16 та Tracker харид қилинаётганига изоҳ берди. «Айрим туманларда ҳокимлар кластерларнинг машинасида юрибди. Улардан талаб қилишим учун, аввало, шарт-шароит яратиб бериш керак», — деди ҳоким.
Ўзбекистонда 2024 йилдан босқичма-босқич аҳолининг барча тезкор ва шошилинч мурожаатларини ҳал қилиш мақсадида ягона 112 тезкор рақами (АҚШдаги 911 каби) ва диспетчерлик тизими ишга туширилади.
Президент Фарғонадаги йиғилишда «Нима иш қилиш кераклигини билмаган айрим профилактика инспекторлари боғчаларга бориб, 3−4 ёшли болакайларга „оқ-қорани фарқлаш“ бўйича маъруза ўқиш билан банд», дея яқинда болалар боғчасида содир бўлган воқеани эслади. У кадрлар танлаш тизимини қониқарсиз деб атади.
Президент Фарғонада ИИВнинг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этмоқда. Унинг сўзларига кўра, ўтган 6 ой давомида олдини олиш мумкин бўлган 12 мингга яқин жиноят содир этилган. «Айрим ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари жиноятчиликни олдини олишда жиловни қўйиб юборган», — деди Шавкат Мирзиёев.
Тошкентда почтачи бўлиб ишлаган 32 ёшли Ольга Леонтьева 24 июль куни хатларни ўз манзилига юборганидан сўнг уйига қайтмаган. Унинг жасади 28 июлга ўтар кечаси янги бинолардан бирининг лифтидан топилди. Бош прокуратура ҳолатни ўрганмоқда.
Бунёдкор шоҳкўчасидаги 16 қатордан иборат йўлдан ўтказилган хавфли пиёдалар ўтиш жойи 250 метр узоқроққа кўчирилди. Мутасаддилар унинг ўрнида ерусти пиёдалар ўтиш жойини қуришни таклиф қилмоқда.
Ярим йил давомида Тошкент вилоятида ОИВ инфекцияси билан касалланган шахслар инфекцияни қасддан ўзга шахсга юқтириш билан боғлиқ 20 та ҳолат аниқланди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИББ.
Тошкент шаҳрининг Истироҳат кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган 147-йўналишдаги Yutong автобусига «ЗИЛ» ҳайдовчиси уни ўнг томондан қувиб ўтмоқчи бўлганида шикаст етди.
Президент Фарғонада ишлаб чиқариш бўлган давлат объектлари хусусийлаштирилиб, ўрнида якка тартибдаги уй-жойлар қурилаётганини танқид қилди. Шу сабабдан энди саноат мақсадлари учун мўлжалланган ерлар тоифаси фақат Ҳукумат комиссияси розилиги билан ўзгаради.
Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси Ўзбекистонда 2,3 миллиондан зиёд ит ва 46 мингдан ортиқ мушук яшашини маълум қилди.
Экология вазирлиги Сурхондарё ва Бухорода 50−70 минг атрофида дарахтни кесишга рухсат бериш бўйича мурожаат келиб тушгани, бироқ бунга рад жавоби берилганини маълум қилди. Ҳокимликларга юборилган жавоблардан сўнг Бухородаги қурилиш компанияси вакиллари лойиҳани ўзгартиришларини билдирди.
Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича кузатилган жуда иссиқ об-ҳаводан сўнг, пайшанба куни нисбатан салқин ҳаво кириб кела бошлади. Дам олиш кунларида Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийсининг баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги темир йўл кесишмасида электровоз юк машинаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бўлмаган.
2023−2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига кириш тест синовлари 1 августдан бошланиб, 13 августда тўлиқ якунланади. Имтиҳонлар кунига 2 сменада ўтказилади.
Августдан алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади. Эски намунадаги акциз маркаларидаги маҳсулотларни 5 ой мобайнида сотишга рухсат берилади. 2024 йил 1 ноябрдан эски намунадаги акциз маркасидаги маҳсулотлар савдосига қарши курашиш бошланади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг