Жамият

Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари импортида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади
16 август 2023, 10:04

Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари импортида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади

Президент фармони билан 2025 йил 1 январдан дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади.

Йўл қоидабузарликларини хато аниқлаган камера эгалари унга бўлган мулк ҳуқуқидан маҳрум қилинади
16 август 2023, 09:44

Йўл қоидабузарликларини хато аниқлаган камера эгалари унга бўлган мулк ҳуқуқидан маҳрум қилинади

Йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқловчи хусусий камералар маълумотларида 5 фоиздан ортиқ хатоликка йўл қўйилса, тадбиркорлар ушбу камераларга эгалик ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Қашқадарёда мактабни таъмирлашга ўқитувчиларни жалб қилган директор 33 млн сўм жаримага тортилди
16 август 2023, 09:16

Қашқадарёда мактабни таъмирлашга ўқитувчиларни жалб қилган директор 33 млн сўм жаримага тортилди

Косон туманидаги 20-мактаб директори ўқитувчи ва ишчи ходимларни таъмирлаш ишларига жалб этгани аниқланди. Директорга нисбатан 33 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланди.

15 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
15 август 2023, 22:00

15 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Талабаларни ётоқхонага жойлаштиришнинг янги тартиби, энг кўп солиқ тўлаган 10 та компания, асосан ташқи қарз ҳисобидан қопланган бюджет тақчиллиги, Хоразмда ёш қизга тегажоғликда гумонланаётган эркак, IELTS`дан юқори балли тиббиёт талабаларига стипендия ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш энди фақат ДХМ ва my.gov.uz орқали амалга оширилади
15 август 2023, 15:52

Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш энди фақат ДХМ ва my.gov.uz орқали амалга оширилади

2023/2024 ўқув йилида 1-курс талабалари, 2024/2025 ўқув йилидан эса барча курс талабалари учун давлат ОТМ ётоқхонасига жойлашиш онлайн амалга оширилади.

Хоразмда аҳоли вояга етмаган қизга тегажоғлик қилишда гумонланган эркакни ушлади
15 август 2023, 14:52

Хоразмда аҳоли вояга етмаган қизга тегажоғлик қилишда гумонланган эркакни ушлади

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аҳоли номаълум шахсни вояга етмаган қизга тегажоғлик қилиш ва уни ўғирлашда уринганликда айблаётган видео тарқалди. Хоразм вилояти ИИБ хабарига кўра, гумонланувчи 43 ёшли эркак бўлиб, у руҳий-асаб касалликлар диспансерида рўйхатга олинган.

IELTS`дан 7,5 баллга эга тиббиёт талабаларига 990 минг сўм стипендия берилади
15 август 2023, 13:19

IELTS`дан 7,5 баллга эга тиббиёт талабаларига 990 минг сўм стипендия берилади

ССВ 2023 йилдан IELTS бўйича камида 7,5 балли, немис ва француз тилини билиш даражаси бўйича С1 сертификатли тиббиёт ОТМ ва техникуми талабаларига 990 минг сўм стипендия тўлайди. Тўлов сертификатнинг амал қилиш даврида бериб борилади.

Ўзбекистонда велосипед нима учун оммалашмаётгани илмий жиҳатдан ўрганилди. Ҳукумат танқидларни эшитадими?
15 август 2023, 12:44 1

Ўзбекистонда велосипед нима учун оммалашмаётгани илмий жиҳатдан ўрганилди. Ҳукумат танқидларни эшитадими?

Расмийлар Ўзбекистонда велосипедда ҳаракатланишни ривожлантириш ҳақида мунтазам гапириб келади. Тошкентда эса, танқидларга қарамай, нотўғри ва хавфли велойўлаклар қурилиши давом этмоқда. МҲТИ мутахассислари тадқиқот ўтказиб, велосипед нима учун оммалашмаётгани сабабларини ўрганди.

Тошкентда газдан ноқонуний фойдаланиб 824,4 млн сўм зарар етказган цех аниқланди
15 август 2023, 11:24

Тошкентда газдан ноқонуний фойдаланиб 824,4 млн сўм зарар етказган цех аниқланди

Миробод туманидаги полиз маҳсулотларини қадоқлаш цехида газдан ноқонуний фойдаланиб, тизимга 824 млн 417 минг сўм зарар етказган фуқаро аниқланди.

Қашқадарёда фуқарони 15 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди
15 август 2023, 10:04

Қашқадарёда фуқарони 15 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Қашқадарёда фуқарони 15 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушлангани айтилмоқда. У 5 минг доллар олаётган пайтда қўлга олинди.

«Болам юра ва гапира олмайди» — «Док-1 Макс»дан заҳарланган боланинг отаси
15 август 2023, 09:30

«Болам юра ва гапира олмайди» — «Док-1 Макс»дан заҳарланган боланинг отаси

Суд Marion Biotech дорилари, жумладан, «Док-1 Макс» сиропини ичиши оқибатида 65 бола вафот этгани билан боғлиқ ишни кўриб чиқишни бошлади. Жабрланганлардан бирининг отаси фарзанди ногирон бўлиб қолгани, юра ва гапира олмаслигини айтди. Дори-дармонларни ўз пулимизга олдик, дейди у.

Тошкентда калтакланган Zo‘r TV журналистлари иши бўйича жиноят иши қўзғатилди
15 август 2023, 09:29

Тошкентда калтакланган Zo‘r TV журналистлари иши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда қулаган тўсинлар ҳақида репортаж тайёрламоқчи бўлганида калтакланган Zo‘r TV журналистлари иши бўйича жиноят иши қўзғатилди. «Ўзбекистон темир йўллари» телеканал ходимларига ҳужум қилган иш бошқарувчи ишдан олинганини маълум қилганди.

Тошкент вилоятида юк машинаси билан тўқнашган Matiz ҳайдовчиси ҳалок бўлди
15 август 2023, 09:14

Тошкент вилоятида юк машинаси билан тўқнашган Matiz ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Оҳангарон туманида Matiz ўзи билан бир йўналишдаги юк машинасининг орқа қисмига урилди. Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси ҳалок бўлди.

Кўприк тўсинлари қулагани ҳақида репортаж тайёрламоқчи бўлган Zo’r TV журналистлари калтакланди
14 август 2023, 22:13

Кўприк тўсинлари қулагани ҳақида репортаж тайёрламоқчи бўлган Zo’r TV журналистлари калтакланди

Zo’r TV мухбири ва оператори Тошкент аэропорти яқинидаги йўл ўтказгич тўсинлари қулагани ҳақида репортаж тайёрламоқчи бўлганида калтакланди. Оператор бурни синган ҳолда касалхонага ётқизилган. АОКА мазкур ҳужумни қоралади. «Ўзбекистон темир йўллари» эса зўравон ишдан бўшатилганини маълум қилди.

14 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
14 август 2023, 22:00

14 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Машина шартномалари бўйича UzAuto Motors ваъдалари, 2022 йилги бюджет ижроси, «газ иттифоқи» бўйича баёнотлардан хавотир олаётган Туркманистон, ИИББдан ўлиги чиққан фуқаро бўйича жиноят иши, Zo’r TV журналистига ташлангани учун ишдан олинган ЎТЙ ходими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкентда автобус бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи ва 3 йўловчи жароҳатланди
14 август 2023, 18:10

Тошкентда автобус бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи ва 3 йўловчи жароҳатланди

Сергели туманида 184-сонли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида аввал столбага, сўнг бетон тўсиққа урилди. «Тошшаҳартрансхизмат» ҳодиса оқибатида фақат ҳайдовчи, ЙҲХБ эса жами 4 киши жароҳатланганини маълум қилди.

Тошкент вилоятида экоинспекторни калтаклаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
14 август 2023, 16:31

Тошкент вилоятида экоинспекторни калтаклаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Оҳангарон туманида сомондан бўшаган ерлар ёқиб юборилганини ўрганиш учун борган инспектор калтакланди. Ходимга куч ишлатган фуқарога нисбатан жиноят иши очилди. Инспекторнинг аҳволи яхши деб баҳоланмоқда.

Юнусободда тадбиркор икки чинорни кестириб ташлади
14 август 2023, 16:17

Юнусободда тадбиркор икки чинорни кестириб ташлади

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркор икки дона чинор дарахтини кестириб ташлади. Оқибатда табиатга 204 млн 105 минг сўм зарар етказилди.

Омбудсман Тошкент шаҳри ИИББда гумонланувчи ўлган ҳолатни назоратга олди
14 август 2023, 15:41

Омбудсман Тошкент шаҳри ИИББда гумонланувчи ўлган ҳолатни назоратга олди

Ўзбекистон қийноққа қарши ўзининг мустаҳкам позициясига эга, деди омбудсман Тошкент шаҳри ИИББда гумонланувчининг ўлганига муносабат билдираркан. Унинг сўзларига кўра, жиноят учун жазо муқаррар, лекин бу жазо суд орқали тайинланиши керак.

Тошкентдаги иссиқлик тармоқлари техник аудитдан ўтказилмоқда
14 август 2023, 14:10

Тошкентдаги иссиқлик тармоқлари техник аудитдан ўтказилмоқда

Veolia Energy Tashkent компанияси пойтахтдаги иссиқлик тармоқларида техник аудит ўтказмоқда. Бу маълумотлар иссиқлик тармоқларининг техник ҳолатини аниқлаш имконини беради ва Тошкент шаҳридаги иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш бўйича инвестиция дастурини оптималлаштиради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг