Ҳафта давомида ҳарорат меъёрдан паст бўлади

Душанба, сешанба кунлари ҳарорат кундузи +27…+32 даража бўлади. Бу август ойи ўртаси учун меъёрий қийматлардан 2−4 даражага паст. Ҳафта ўртасидан салқин ҳаво аста-секин чекиниб, ҳарорат кўтарилади ва кундузи +37 даража атрофида бўлади.

«Кенгаш овози халқ овози бўлиши керак» — президент

Президент Тошкент, Фарғона ва Бухоро вилоятларида ўнлаб раҳбарлар ишдан олинганидан ҳар бир ҳоким хулоса қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, кенгаш халқ овозига айланиб, жойларда ким ишдан кетиши борасида таклиф бериши керак.

На Россия, на Ўзбекистондан расмий таклифлар келиб тушгани йўқ — Қозоғистон уч томонлама газ иттифоқи ҳақида

Қозоғистон Энергетика вазирлиги уч томонлама газ иттифоқи тузилаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан берган изоҳида на Россия, на Ўзбекистон томонидан расмий таклифлар бўлмаганини маълум қилди. Аввалроқ Туркманистон бу борадаги хавотирларини билдирган эди.

UzAuto Motors 2024 йилдан автомобилларни уч ой ичида етказиб беришга ваъда бермоқда

UzAuto Motors компанияси Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун барча шартномалар тўлангани, йил охиригача 50 мингдан ортиқ автомобиль эгаларига топширилишини маълум қилди. 2024 йилдан эса автомобиллар шартнома тузилган кундан бошлаб уч ой ичида етказиб берилиши ваъда қилинмоқда.

Zo’r TV журналистлари йўл ўтказгичнинг бир қисми қулаши ҳақидаги репортажни суратга олмоқчи бўлганида калтакланди

Zo’r TV мухбири ва оператори Тошкент аэропорти яқинидаги йўл ўтказгичда шифтлари қулагани ҳақидаги репортажни суратга олмоқчи бўлганида калтакланди. Оператор бурни синган ҳолда касалхонага ётқизилган. АОКА ҳужумни қоралади. «Ўзбекистон темир йўллари» ташланган шахс ишдан бўшатилганини маълум қилди.

Фуқаролар учун 2022 йилги бюджет ижроси эълон қилинди. Асосий маълумотлар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фуқаролар учун 2022 йилги бюджет ижроси юзасидан маълумотларни эълон қилди. Фойда солиғи ўтган йилгидан камайди, билвосита солиқ тушумлари прогнозга нисбатан паст бўлди. «UzGasTrade»га газ нархи ўртасидаги тафовутни қоплаш учун 6,6 трлн сўм ажратилди.

Тошкентда автобус бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи ва 3 йўловчи жароҳатланди

Сергели туманида 184-сонли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида аввал столбага, сўнг бетон тўсиққа урилди. «Тошшаҳартрансхизмат» ҳодиса оқибатида фақат ҳайдовчи, ЙҲХБ эса жами 4 киши жароҳатланганини маълум қилди.

Тошкент вилоятида экоинспекторни калтаклаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Оҳангарон туманида сомондан бўшаган ерлар ёқиб юборилганини ўрганиш учун борган инспектор калтакланди. Ходимга куч ишлатган фуқарога нисбатан жиноят иши очилди. Инспекторнинг аҳволи яхши деб баҳоланмоқда.

Тошкент ИИББда фуқаро вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар ИИББда тергов вақтида фуқаро вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ички ишлар ходимлари мансаб ваколатидан четга чиқиш ва қийноққа солишда гумонланмоқда.

Юнусободда тадбиркор икки чинорни кестириб ташлади

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркор икки дона чинор дарахтини кестириб ташлади. Оқибатда табиатга 204 млн 105 минг сўм зарар етказилди.

Тошкентдаги иссиқлик тармоқлари техник аудитдан ўтказилмоқда

Veolia Energy Tashkent компанияси пойтахтдаги иссиқлик тармоқларида техник аудит ўтказмоқда. Бу маълумотлар иссиқлик тармоқларининг техник ҳолатини аниқлаш имконини беради ва Тошкент шаҳридаги иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш бўйича инвестиция дастурини оптималлаштиради.

Туркманистон Россиянинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «газ иттифоқи» бўйича баёнотлардан хавотир билдирди

Туркманистон Россиянинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «газ иттифоқи» бўйича баёнотлардан хавотирда. Уларда иттифоқ кенгайиши мумкинлиги айтилган, аммо кимлар ҳисобига экани тушунарсиз, Туркманистон қувурлари орқали эса бошқа давлат гази транзити режалаштирилмаган, деди «Туркмангаз» расмийси.

Тошкент вилоятида дарахтга урилган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Қибрай туманида дарахтга урилган 18 ёшли Spark ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди, бир йўловчи шифохонага ёткизилди. Воқеага йўлнинг хавфли бурилиш қисмида ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

«Уммон» гуруҳининг собиқ солисти Зоҳид Рисқиевга суд ҳукми ўқилди

Суд инсон ҳалок бўлган ЙТҲни содир этганликда айбланган «Уммон» гуруҳининг собиқ солисти Зоҳид Рисқиевга нисбатан шартли равишда 2 йил синов муддати бериб, озодликда қолдирди, қолаверса, уни 3 йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилди.