Veolia Energy Tashkent компанияси пойтахтдаги иссиқлик тармоқларида техник аудит ўтказилаётганини эълон қилди.

Текширув давомида иссиқлик иншоотларининг техник ҳолати аниқланади, иссиқлик тармоқларидаги камчиликлар, шунингдек, мавжуд тармоқ схемалари ва уларнинг ҳақиқий ҳолати ўртасидаги номувофиқликлар аниқланади.

Техник аудит иссиқлик тармоқларининг узунлиги ва жойлашуви бўйича долзарб маълумотларни олиш имконини беради, бу билан, ўз навбатида, юқори сифатли гидравлик ҳисоб-китобларни амалга ошириш мумкин.

veolia energy tashkent, техник аудит

Янгиланган маълумотлар шаҳарнинг иссиқлик таъминоти схемасини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича инвестиция дастурини оптималлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ишларни амалга ошириш учун географик ахборот тизимлари ва иловаларидан фойдаланган ҳолда замонавий назорат усуллари қўлланади, улар орқали аудит маълумотлари махсус маълумотлар базасига киритилади, уни яратиш учун сервер ускуналари сотиб олинган.

Мавжуд схемалар бўйича иссиқлик тармоқларининг узунлиги 1500 километрдан ортиқ бўлиб, ҳозиргача шундан 170 километри ўрганиб чиқилган. Иш 2024 йилнинг мартигача давом этади.

Veolia Energy Tashkent, шунингдек, аудит доирасида техник ходимларни ёллайди ва ўқитади.