14 август куни соат 07:00 атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон туманида Matiz юк машинаси билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Туман ҳудудидан кесиб ўтувчи Олмалиқ-Тошкент автомобиль йўлининг 25-километрида 31 ёшли ҳайдовчи К.Х. Matiz машинасида ўзи билан бир йўналишда кетаётган, 47 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Sinoturk юк автомобилининг орқа қисмига урилган.

йтҳ

Оқибатда Matiz ҳайдовчиси олган жароҳатлари сабабли вафот этган. Ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.