Қашқадарё вилоятида Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилиб, фуқародан пул олаётган шахс ушланди, дея хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судлаган Х.Ж. фуқаро Ш. О.ни 15 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга ишлаш учун юборишини айтган. Олдиндан 5000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.