Тошкент шаҳрида тадбиркор ишчи ёллаб икки чинорни кестириб ташлагани аниқланди, дея хабар қилмоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.

Ўрганиш натижасида Юнусобод тумани 7-мавзеси, «Астробод» МФЙ ҳудудида Сирдарё вилояти, Сирдарё шаҳрида фаолият юритувчи мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖ раҳбари икки нафар ишчи ёллаб, икки дона чинор дарахтини кестиргани маълум бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сон қарори 4-иловасига асосан, табиатга 204 млн 105 минг сўм зарар етказилгани аниқланди.

Тегишли ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва керакли чора-тадбирларни кўриш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилгани қайд этилган.