Жамият

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига овоз бериш бошланди
27 август 2023, 13:39

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига овоз бериш бошланди

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йил 2-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланди. Жараён 16 сентябрга қадар давом этади. Лойиҳалар учун 1,02 трлн сўм маблағ ажратилган.

Андижон вилоятида зилзила содир бўлди
27 август 2023, 04:46

Андижон вилоятида зилзила содир бўлди

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида зилзила қайд этилди. Вилоятда ер силкиниши 2−3 баллни ташкил этди.

Ўзбекистонга 7 ойда 3,7 млн сайёҳ келди
26 август 2023, 15:41

Ўзбекистонга 7 ойда 3,7 млн сайёҳ келди

2023 йилнинг дастлабки 7 ойида Ўзбекистонга 3,7 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда келди. Ўтган йилнинг ушбу даврида кўрсаткич 2,4 миллионни ташкил этганди.

Нима ўқиймиз? «Заковат» клуби магистри Саидкамол Абдураззоқов тавсия қилади
26 август 2023, 14:20

Нима ўқиймиз? «Заковат» клуби магистри Саидкамол Абдураззоқов тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

Нима тайёрлаймиз: Сэндвичлар
26 август 2023, 11:00

Нима тайёрлаймиз: Сэндвичлар

Твистер сэндвичи, сэндвич-тоблатма, круассанли ёки булғор қалампири ичидаги сэндвич ва бошқалар — Zira.uz мазали ва фойдали, қолаверса, тез тайёр бўладиган сэндвичлар рўйхатини тақдим этади.

Сурхондарёда автомобиль йўлини кенгайтириш учун 67 туп дарахт кесиб ташланди
26 август 2023, 10:53 1

Сурхондарёда автомобиль йўлини кенгайтириш учун 67 туп дарахт кесиб ташланди

Олтинсой туманида автомобиль йўлини кенгайтириш мақсадида 67 туп дарахт ноқонуний кесилди. Аввалроқ туман ҳокимлиги масъули уларни кесишга рухсат сўраган, аммо экология бўлими бунга рухсат бермаган. Бу ҳаракат орқали ўсимлик дунёсига салкам 300 млн сўм зарар етди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон ва ЮНEСКО СИ соҳасида этикани тарғиб қилганлик учун Беруний мукофотини таъсис этди
26 август 2023, 10:22

Ўзбекистон ва ЮНEСКО СИ соҳасида этикани тарғиб қилганлик учун Беруний мукофотини таъсис этди

Ўзбекистон ва ЮНEСКО томонидан сунъий интеллект соҳасида этикани тарғиб қилиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш мақсадида Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилди.

25 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
25 август 2023, 22:00

25 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Президент администрациясининг янги таркиби, Туркманистондан Ўзбекистонга 2млрд куб метр газ, президент ёрдамчиси этиб тайинланган Саида Мирзиёева, кешбэк ҳақидаги фикри ортидан ишдан олинган имом-хатиб, Украинани байрам табриклаган Ўзбекистон элчихонаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистонда куз ойларида об-ҳаво қандай бўлиши кутилмоқда?
25 август 2023, 18:21

Ўзбекистонда куз ойларида об-ҳаво қандай бўлиши кутилмоқда?

Сентябрда ўртача ойлик ҳаво ҳарорати +18… +25 даража бўлиши кутилмоқда. Октябрда +12 даражагача, ноябрда эса +8 даражагача тушади, бироқ кечалари совуқ бўлади. Сентябрда ёғингарчилик миқдори меъёрдан камроқ, қолган ойларда эса меъёрга яқин бўлиши кутилмоқда, аммо жанубда кам бўлиши мумкин.

Тошкентда Гослинг, Стейтем, Ламар ва Навальний номидаги мактаблар «пайдо бўлди»
25 август 2023, 17:37

Тошкентда Гослинг, Стейтем, Ламар ва Навальний номидаги мактаблар «пайдо бўлди»

Google харитада Тошкентдаги қатор мактабларнинг номи машҳур шахслар ва интернет-мемлар: Гослинг, Питт, Стейтем, Ламар, Жостар, Навальний, улуғбекозавр ва бошқалар шарафига қайта номланди. Таълим бошқармаси бунга раддия беришига тўғри келди.

Айрим ёнилғи шохобчалари ёпилгани ортидан автобуслар бошқа шохобчаларда навбатлар ҳосил қилди
25 август 2023, 16:37

Айрим ёнилғи шохобчалари ёпилгани ортидан автобуслар бошқа шохобчаларда навбатлар ҳосил қилди

Тошкент шаҳрида айрим ёнилғи қуйиш шохобчалари ёпилгани сабабли автобуслар бошқа шохобчаларга боришига тўғри келмоқда. Улар жойларда катта навбатларни юзага келтирган. Бу масалани ҳал этиш учун «Тошшаҳартрансхизмат» «Ҳудудгазтаъминот» билан пойтахт ҳокимлигида тезкор ишчи гуруҳ тузди.

Тошкентда югуриш мусобақаси сабабли айрим кўчалар вақтинча ёпилади
25 август 2023, 15:30

Тошкентда югуриш мусобақаси сабабли айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Пойтахтда Мустақиллик байрами муносабати билан халқаро оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Шу сабабли айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

«Самарқандда одамлар хонадонига ислоҳот қачон келишини кутиб ўтирибди» — президент
25 август 2023, 15:18

«Самарқандда одамлар хонадонига ислоҳот қачон келишини кутиб ўтирибди» — президент

Президент Самарқанддаги ўзгаришлар ҳақида гапириб, лекин бу уни ҳали қаноатлантирмаётганини айтди: «Одамлар ислоҳотлар уларнинг уйига қачон келишини кутиб ўтирибди». Давлат раҳбари хориждагилар тезроқ қайтишини исташини, шунинг учун шароит ва иш ўринлари яратиш зарурлигини билдирди.

USAIDнинг Осиё бўйича бюро маъмурияти ёрдамчиси ўринбосари Ўзбекистонга келади
25 август 2023, 15:01

USAIDнинг Осиё бўйича бюро маъмурияти ёрдамчиси ўринбосари Ўзбекистонга келади

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Осиё бўйича бюро маъмурияти ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур 26−30 август кунлари Ўзбекистонда бўлади. Ташриф доирасида ҳамкорлар ва ҳукумат расмийлари билан учрашувлар режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари сентябрдан чегарадан ID карта орқали ўтиши мумкин
25 август 2023, 14:52

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари сентябрдан чегарадан ID карта орқали ўтиши мумкин

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари 1 сентябрдан бошлаб икки мамлакат чегарасини ID карта орқали кесиб ўтишлари мумкин бўлади.

Самарқандда Malibu уриб юборган пиёда вафот этди
25 август 2023, 14:29

Самарқандда Malibu уриб юборган пиёда вафот этди

Ургут туманида катта тезликда ҳаракатланган Malibu-2 йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди.

240 нафар қатағон қурбонининг номи оқланди (рўйхат)
25 август 2023, 12:42

240 нафар қатағон қурбонининг номи оқланди (рўйхат)

Олий суд 5 та жиноят иши бўйича 240 нафар қатағон қурбонининг номини оқлади. Улар ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида яшаган. Сургун қилинганлар ичида бир неча ўнлаб Қозоғистон ССР фуқаролари ҳам бўлган.

«Кешбэкни ўйлаб топганлар тадбиркорларга зулм қилаётганини» айтган имом-хатиб ишдан олинди
25 август 2023, 12:27

«Кешбэкни ўйлаб топганлар тадбиркорларга зулм қилаётганини» айтган имом-хатиб ишдан олинди

Тошкентдаги «Имом Термизий» масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматовнинг «кешбэкни ўйлаб топганлар халқ ва тадбиркорларга зулм қилмоқда», деган фикри эътирозларга сабаб бўлди. Мусулмонлар идораси бу фикр орқали жиддий хатога йўл қўйилгани, имом олдин ҳам огоҳлантиришлар олгани учун уни ишдан бўшатди.

Якшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда
25 август 2023, 11:18

Якшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба куни Россиядан нам ва салқин ҳаво массалари кириб кела бошлайди. Якшанба куни барча ҳудудларда булутлилик кучайиб, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб ҳаво бироз салқинлашади.

Янги кўп қаватли бинолар бошқарувчи ташкилотсиз фойдаланишга қабул қилинмайди
25 август 2023, 10:32

Янги кўп қаватли бинолар бошқарувчи ташкилотсиз фойдаланишга қабул қилинмайди

Президент қарорига кўра, қурувчи ташкилотлар қурилиши тугалланган уйни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни жалб қилишлари шарт. Бусиз уй фойдаланишга қабул қилинмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг