Ўзгидромет хизмати агентлиги куз ойлари учун метеорологик прогнозини эълон қилди.

Сентябрь

Ушбу ойда Ўзбекистонда ўртача ойлик ҳаво ҳарорати республика бўйича меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1−1,5 даражага юқори бўлиб, +18…+25 даражани ташкил этади.

куз, об-ҳав, ўзгидромет
Ўртача ойлик ҳарорат аномалияси ва унинг ўртача кўп йиллик қийматлари прогнози

Ойнинг биринчи ярмида ҳарорат асосан кечалари +13…+18 даража, кундуз кунлари +33…+38 даража бўлади. Иккинчи ярмида ҳарорат кечалари +13…+18 даражадан +8…+13 даражагача, кундуз кунлари +30…+35 даражадан +23…+28 даражагача ўзгариб туради.

Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда (меъёр 3−8 мм, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 0,0−2 мм, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 9−28 мм гача).

куз, об-ҳав, ўзгидромет
Ойлик ёғингарчилик миқдори аномалияси ва ой учун ёғингарчилик меъёри прогнози

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунлари бироз ёмғир ёғиши мумкин, жанубда эса ёмғир ёғиш эҳтимоли кам.

Октябрь

Бу ойда ўртача ойлик ҳаво ҳарорати республика бўйича меъёр атрофида бўлиб, +10…+12 даражани, жанубда +16…+18 даражагачани ташкил этади.

куз, об-ҳав, ўзгидромет
Ўртача ойлик ҳарорат аномалияси ва унинг ўртача кўп йиллик қийматлари прогнози

Ой давомида ҳарорат кечалари +10…+15 даража илиқдан +3…+8 даража илиққача ўзгариб туради, ой охирида 0…-2 даражагача совуқ бўлиши мумкин, кундуз кунлари +23…+28 даража илиқдан +13…+18 даража илиққача ўзгариб туради. Шимолда, ой давомида ҳаво ҳарорати кечалари +8…+13 даража илиқдан +1…+6 даража илиққача ўзгариб туради, 0…-3 даража совуққача бўлиши мумкин, кундуз кунлари
+12…+17 даража илиқдан +20…+25 даража илиқгача ўзгариб туради.

Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кўп, шимолда ва жанубда баъзи жойларда меъёрдан кам (меъёр 12−26 мм, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 3−11 мм, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 27−70 мм гача).

куз, об-ҳав, ўзгидромет
Ойлик ёғингарчилик миқдори аномалияси ва ой учун ёғингарчилик меъёри прогнози

Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Ноябрь

Мазкур ойда ўртача ойлик ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиб, +2…+8 даража илиқни, жанубда +10 даражагача илиқни ташкил этади.

куз, об-ҳав, ўзгидромет
Ўртача ойлик ҳарорат аномалияси ва унинг ўртача кўп йиллик қийматлари прогнози

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик меъёрга яқин бўлиши прогноз қилинмоқда, фақат республиканинг жануби-ғарбида бироз эҳтимоллик билан ёғингарчилик тақчиллиги бўлиши кутилмоқда.

Ноябрь ойида ёғингарчилик меъёри 37−48 мм, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида 8−36 мм, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 65−113 мм гача бўлади.

куз, об-ҳав, ўзгидромет
Ойлик ёғингарчилик миқдори аномалияси ва ой учун ёғингарчилик