Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишланган «Янги нафас» халқаро оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар ёпилади, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Хусусан, 31 август куни соат 10:00 дан 3 сентябрь куни соат 10:00 гача Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
3 сентябрь куни соат 05:00 дан 09:00 гача Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий, Ойбек ва Нукус кўчалари бўйлаб, Рим-католик черковигача бўлган ҳудуди ёпилади.
Харита: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.