Жамият

Ошқовоқдан таом ва пишириқлар
11 ноябр 2023, 10:00

Ошқовоқдан таом ва пишириқлар

Ошқовоқли шўрва, татарча бурма, латте, американча пирог, гулсимон сомсалар ёки шоколадли печенье — қовоқдан мазали таомлардан ташқари ширин егуликлар ҳам тайёрласа бўлади. Zira.uz ноодатий рецептлар билан бўлишади.

Тошкентда бир кунда иккита йўловчи автобуси ЙТҲга учради, жабрланганлар бор
10 ноябр 2023, 22:13

Тошкентда бир кунда иккита йўловчи автобуси ЙТҲга учради, жабрланганлар бор

Тошкентда бир кунда йўловчи автобуслари иштирокида иккита ЙТҲ содир бўлди. Аввалроқ Яшнобод туманида 21-сонли автобус йўл ўртасида турган енгил автомобиль билан тўқнашган эди, Мирзо Улуғбек туманида эса қайрилиб олмоқчи бўлган 151-сонли автобуснинг олд қисмига автомобиль урилган.

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?
10 ноябр 2023, 21:27

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?

«Капитан Марвел 2» ва яна 7 та премьера, дўконлардаги чегирмалар ва акциялар, «NeUyat» ва «Аёл йўли» фестиваллари, Таркан концерти, спектакллар, кўргазмалар, ижодий маҳорат дарслари ва квизлар, болалар учун шоу-дастурлар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Омбудсман БМТ экспертларининг Даулетмурат Тажимуратов ҳақидаги баёнотига жавоб берди
10 ноябр 2023, 20:42

Омбудсман БМТ экспертларининг Даулетмурат Тажимуратов ҳақидаги баёнотига жавоб берди

БМТ мустақил экспертлари ҳуқуқ ҳимоячиси Даулетмурат Тажимуратов 2022 йил июлида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар юзасидан Урганчдаги 11-тергов изоляторида жисмоний ва руҳий босимга учраганини маълум қилди. Ўзбекистон Омбудсман идораси Тажимуратов қийноқлар ҳақида хабар бермаганини билдирди.

Тошкентда маст ҳолда пиёдани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган амалдор 4,5 йилга қамалди
10 ноябр 2023, 20:16

Тошкентда маст ҳолда пиёдани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган амалдор 4,5 йилга қамалди

Июнда Тошкентда Мактабгача таълим агентлигининг собиқ ходими маст ҳолда Nexia автомобилида бир аёлни уриб юборган эди. Пиёда кўплаб жароҳатлар туфайли касалхонада вафот этди. Унинг қизи 100 млн сўм товон пулидан бош тортди ва суддан айбдорни жазолашни сўради. Ҳайдовчи 4,5 йилга қамалди.

Туғилган кун шарафига чегирма: Click-Premium`ни 12 минг сўмга харид қилиш мумкин
10 ноябр 2023, 17:00

Туғилган кун шарафига чегирма: Click-Premium`ни 12 минг сўмга харид қилиш мумкин

10−12 ноябрь кунлари Click иловасида Premium-обунани атиги 12 минг сўмга харид қилиш мумкин. Обунанинг одатий нархи 50 минг сўмни ташкил қилади.

Тошкентда бир эркак жума намози вақтида оламдан ўтди
10 ноябр 2023, 16:47

Тошкентда бир эркак жума намози вақтида оламдан ўтди

Чилонзор туманидаги «Кўзи ожизлар» жомеъ масжидида бир эркак жума намозини адо этиш вақтида оламдан ўтди. Унинг юраги шифокорлар келгунига қадар тўхтаган, тез ёрдам машинаси эса автомобиллар йўлни тўсиб қўйгани туфайли мурданинг олдигача етиб боролмаган.

«Маблағларимиз ўз натижасини кўрсатмаяпти». Алишер Қодиров — ўқитувчиларга ажратилаётган пуллар ҳақида
10 ноябр 2023, 16:21

«Маблағларимиз ўз натижасини кўрсатмаяпти». Алишер Қодиров — ўқитувчиларга ажратилаётган пуллар ҳақида

Ўқитувчиларга ажратилаётган бюджет маблағлари ўз самарасини кўрсатмаяпти, дея таъкидлади Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров. 2024 йилги давлат бюджетида ўқитувчиларнинг ойлик маоши учун 35 трлн сўмга яқин маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.

Тошкентда MAN автобуси Nexia билан тўқнашди
10 ноябр 2023, 14:41

Тошкентда MAN автобуси Nexia билан тўқнашди

Яшнобод туманида 21-сонли MAN автобуси йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб турган Nexia билан тўқнашди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси жароҳат олган, иккала транспорт воситаси ҳам техник шикастланган.

Шанба, якшанба кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда
10 ноябр 2023, 11:34

Шанба, якшанба кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба кунининг иккинчи ярмида айрим ҳудудларда ёмғир ёғади. Якшанба куни эрталаб ва кечаси Фарғона водийсида ҳамда Тошкент вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси +3…+8, кундузи +13…+18 даража бўлади.

Хоразмда 2 дона қадимий билагузукнинг хорижга олиб чиқиб кетилиши олди олинди
10 ноябр 2023, 11:15

Хоразмда 2 дона қадимий билагузукнинг хорижга олиб чиқиб кетилиши олди олинди

Хоразмдаги «Шовот» чегара божхона постида XX аср бошларига тегишли бўлган 2 дона билагузукни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахслар тўхтатилди.

Ўзбекистон давлат байроғи қабули кунига бағишланган Yangi Nafas югуриш мусобақаси бўлиб ўтади
10 ноябр 2023, 09:00

Ўзбекистон давлат байроғи қабули кунига бағишланган Yangi Nafas югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида 19 ноябрь куни давлат байроғи қабули кунига бағишланган Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси ташкил қилинади. Барча шаҳарларда ягона масофа — 3 км, Тошкентда 3 ва 10 км ни ташкил қилади.

Ўзбекистонлик олима аёл UNESCO-Карлос Финлей мукофоти билан тақдирланди
9 ноябр 2023, 16:42

Ўзбекистонлик олима аёл UNESCO-Карлос Финлей мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Миллий университети лабораторияси мудири, микробиология бўйича олима Дилфуза Эгамбердиева UNESCO-Карлос Финлей мукофоти билан тақдирланди. У мукофотни ўсимлик ва микробиомларнинг ўзаро таъсири, тупроқ биологияси ва микроблар хилма-хиллиги соҳасидаги тадқиқотлари учун қўлга киритди.

Ўзбекистонга чет эл фуқароларини таклиф қилиш учун энди онлайн ариза бериш мумкин
9 ноябр 2023, 15:56

Ўзбекистонга чет эл фуқароларини таклиф қилиш учун энди онлайн ариза бериш мумкин

Хориж фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистонга таклиф қилиш хизматлари энди my.gov.uz портали орқали ҳам кўрсатилади. ДХХнинг ҳудудий бошқармаси юборилган сўровномани 7 иш куни ичида текшириб, хулоса беради. Таклифнома 3 ойга амал қилади.

Тошкентдаги 7 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди
9 ноябр 2023, 14:44

Тошкентдаги 7 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди

Тошкент шаҳридаги 12, 26, 30, 54, 73, 133 ва 150-сонли автобусларнинг ҳаракат йўналишларига ўзгартириш киритилди ва йўналиш номи ўзгарди.

Энди Chat GPT`дан Ўзбекистонда расман фойдаланса бўлади
9 ноябр 2023, 12:18

Энди Chat GPT`дан Ўзбекистонда расман фойдаланса бўлади

ChatGPT сунъий интеллект билан ишловчи чат ботини ишлаб чиққан OpenAI компанияси ўз сервиси ишлайдиган ҳудудлар рўйхатига Ўзбекистонни қўшди. Эндиликда мамлакатда ChatGPT рўйхатидан расман ўтиш ва уни ишлатиш мумкин.

Тошкентда юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари учун иссиқлик таъминоти тарифлари оширилмоқда
9 ноябр 2023, 12:00

Тошкентда юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари учун иссиқлик таъминоти тарифлари оширилмоқда

Тошкент ҳокимлиги иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифларни оширди. Юридик шахслар учун иссиқлик таъминоти нархи 1,5 баробарга, бюджет ташкилотлари учун эса 1,6 баробарга ошади. Аҳоли учун тариф нархи ўзгаришсиз қолади.

Сурхондарёда йўл ва айрим хонадонларни сел босди — фото
9 ноябр 2023, 09:26

Сурхондарёда йўл ва айрим хонадонларни сел босди — фото

Бойсун туманидан ўтувчи М-39 халқаро автомагистраль йўли ва айрим хонадонларни сел босди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлигини билдирди. Хонадон ва бошқа объектларда тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Уят ҳам, шарманда ҳам эмас. Тошкентда NeUyat кўргазмаси ўтмоқда
8 ноябр 2023, 18:37

Уят ҳам, шарманда ҳам эмас. Тошкентда NeUyat кўргазмаси ўтмоқда

Тошкентда жинсий зўравонликка жим қараб турмаслик маданиятини шакллантиришни мақсад қилган NeUyat фестивали ўтказилмоқда. Рассомлар жамиятнинг бир қисми жинсий зўравонликни нормал қабул қилишини таъкидлайди. Улар зўравонликка учраганлар эмас, буни қилганларга уят кўзи билан қарашни тарғиб этмоқда.

Олмалиқда автобус билан тўқнашган Cobalt`да ёнғин чиқди
8 ноябр 2023, 17:21

Олмалиқда автобус билан тўқнашган Cobalt`да ёнғин чиқди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Cobalt ва Isuzu автобуси ўзаро тўқнашиб кетди. Оқибатда енгил автомобилда ёнғин келиб чиқди. Ҳодиса сабаб ҳеч ким жароҳат олмагани маълум қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг