ChatGPT чат ботини ишлаб чиққан компания — OpenAI ўз сервиси ишлайдиган мамлакатлар рўйхатига Ўзбекистонни ҳам киритди.

Эндиликдар сунъий интеллект билан ишловчи чат ботдан Ўзбекистон мобил операторлари рақамларидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтиш ва ботни мамлакат ҳудудида ишлатиш мумкин. Шу вақтгача катта тезликда машҳур бўлган сервисдан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш расман имконсиз эди. Сервисдан фойдаланиш учун VPN сервислари ва хорижий мобил операторлар рақамларидан фойдаланиш талаб этиларди.

Мана бу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш ва чат ботни ишга тушириш мумкин. Айни вақтда ChatGPT`нинг 3.5 версияси бепул бўлиб, тўртинчи версиядан фойдаланиш учун 20 доллар миқдорида ойлик тўлов талаб этилади.

Скрин: OpenAI сайтиСкрин: OpenAI сайти

Маълумот ўрнида, ChatGPT (инглизча Generative Pre-trained Transformer) OpenAI томонидан ишлаб чиқилган, суҳбат режимида ишлашга қодир бўлган сунъий интеллект чат бот ҳисобланади. Тизим саволларга жавоб бериш ва турли тилларда, шу жумладан, ўзбек тилида турли мавзуларга оид матнларни ярата олади. 2022 йил 30 ноябрда ишга туширилган бўлиб, сўнгги версияси 2023 йил 27 сентябрда тақдим этилган.