19 ноябрь куни Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида мамлакат тарихининг муҳим саналаридан бири — давлат байроғини қабул қилиш кунига бағишланган Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу куни ҳар бир иштирок этишни истовчи Ўзбекистон равнақи, суверенитети ва миллий давлатчилиги ғоялари йўлида миллатни бирлаштиришга қаратилган ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасига қўшилиши мумкин.

Давлат байроғи — давлат мустақиллигининг рамзи бўлиб, халқаро миқёсда унинг ўзлигини белгилайди. 1991 йилнинг 18 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинди ва ёш республика янги мақом ҳамда янги давлатчилик рамзига эга бўлди. 32 йилдан сўнг мамлакатимизда ўтказилаётган тадбирлар Ўзбекистоннинг турли соҳаларда, шу жумладан, катта ва оммавий спортда эришаётган ютуқларида ишончли йўлни намойиш этган ҳолда, давлат байроғининг кўтарилиши билан бўлиб ўтмоқда.

Ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасининг ташкилотчилари сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Asaka Bank АТВ, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги иштирок этмоқда, тадбирнинг бош ҳамкори — «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Ёшлар сиёсати ва срорт вазирлиги бўлиб, техник бошқаруви Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси томонидан амалга оширилади.

Байроқ куни муносабати билан мамлакат бош рамзларидан бири бўлган давлат байроғи Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Хива, Нукус ва Тошкент шаҳарлари яшовчилари томонидан марказий кўчалар бўйлаб олиб ўтилади.

Тошкентда старт ва финиш зонаси Huno Arena спорт-муз мажмуаси майдонида жойлашади. Мусобақанинг тасдиқланган концепциясига кўра, барча шаҳарларда ягона масофа — 3 км, Тошкентда эса 3 ва 10 км ни ташкил қилади.

Давлат байроғи қабул қилинган кунни нишонлашга шунингдек бошқа мамлакатлардан спортчилар ва югурувчилар ҳам қўшилишлари мумкин. Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг ташаббуси билан 2023 йилда Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси халқаро мақомга эга бўлиб, мусобақада иштирок этиш учун Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан спортчилар ҳамда югуриш клублари иштирокчилари таклиф этилади. Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси World Athletiss халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциациясининг амалдаги қоидаларига мувофиқ ўтказилади.

Тошкент шаҳридаги оммавий югуриш мусобақасида иштирок этувчи югуриш ҳаваскорлари ва спортчилар учун iTiсket.uz сайтида пуллик рўйхатдан ўтиш жараёни очилди. 3 км масофага югуришда иштирок этиш нархи — 99 минг сўм, 10 км масофага — 149 минг сўмни ташкил қилади.

Рўйхатдан ўтганларга иштирокчининг старт пакети 17 ва 18 ноябрь кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидаги манзил бўйича берилади: И. Каримов кўч., 98А, Енгил атлетика федерацияси биноси.

Иштирокчи пакетига қуйидагилар киради:

  • чипга эга старт кўкрак нишони;
  • кепка;
  • лонгслив.

Старт пакетини олиш учун уларни бериш пунктига шахсан келиш ва рўйхатдан ўтган иштирокчининг QR-кодини тақдим этиш керак бўлади.

Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақасининг Тошкентдаги босқичининг ғолиблари учун ташкилотчилар томонидан пул мукофоти жамғармаси ажратилган:

  • биринчи ўрин — 3 млн сўм;
  • иккинчи ўрин — 2 млн сўм;
  • учинчи ўрин — 1 млн сўм.

Вилоятларда пул мукофоти ташкилий қўмиталар томонидан шакллантирилади.

3 ва 10 км масофада белгиланган вақт ичида югуришда финишга етиб келган барча иштирокчилар махсус медаллар билан тақдирланади.

Батафсил маълумотни (+998) 95−142−01−84 телефони орқали олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.