Тошкентда NeUyat фестивали бошланди. Зўравонликка қарши Nemolchi.uz лойиҳаси иккинчи марта ўтказаётган галерея 139 Documentary Center марказида ташкил этилди. Уни ўтказишдан мақсад: жинсий зўравонлик каби ҳодисалар атрофида сукунат ва уят маданиятини йўқ қилишдир.

«Бизнинг жамиятимизда жинсий зўравонликни яшириш, унга дучор бўлганларнинг дардини қадрсизлантириш учун жавобгарликни уларнинг ўзига юклаб қўйиш одат тусига кирган: нотўғри кийиндим, шу ҳаракатим нотўғри, бу вақтда бу ерда бўлишим керак эмасди. Бир-биримизни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш эмас, уялиш ва шармандалик ҳисси билан қараш одат тусига кирган», — дейди Nemolchi.uz лойиҳаси координатори Нигина Худайбергенова.

neuyat, жинсий зўравонлик, сукут сақлама

Фестивалнинг очилиш маросимида, аввалгиси каби, NeUyat кўргазмаси бўлиб ўтди. Унга ўз ижодини намойиш қилган 13 рассом учун бу нафақат жинсий зўравонлик муаммосига ўз муносабатини билдириш, балки ўтмишда шу каби ҳолатларга дуч келган ёки ҳозирги пайтда бошдан кечираётганларни қўллаб-қувватлашга уринишдир.

Экспозициянинг асосий ранги — ёрқин пушти. Унинг ёрдами билан кўргазма иштирокчилари ўзлари айтаётган ҳодиса жамиятнинг бир қисми томонидан ижтимоий меъёр сифатида қабул қилинишини таъкидлайди: «Ҳамма шундай яшаяпти-ку!» каби. Куч ва қудратга таяниладиган дунёда заифроқ ҳолатда бўлган ёш болалар, ўсмирлар, аёллар, қарияларни қўллаб-қувватлашдан кўра, агрессорларнинг хатти-ҳаракатини оқлайдиган сўзлар кўпроқ янграйди.

Улар бундай муносабатни ташқи кўриниши, нигоҳи, ҳхатти-ҳаракати ва баъзида ҳаттоки шунчаки мавжудлиги билан қўзғатишади.

neuyat, жинсий зўравонлик, сукут сақлама

Асарлар ёруғликни яхши акс эттирувчи оқ деворларга жойланган. Бу экспозицияга фаровонлик ва «нормаллик» эффектини бериб, хаёлан санъат асарларини яқинроқдан ҳис қилишга ёрдам беради. Улар орасида рассом Анита Туражанова яратган «Кис-Кис-Кис» сериясидан ўрин олган 3 та «Ширин», «Қизалоқ» ва «Жўжача» номли учта ёрқин, кулгили аёл портретлари бор. Бу кетколлинг — «беозоргина» ҳуштак чалишдан тортиб, аёлларнинг шахсий чегараларини кўпинча шаҳвоний, таҳдидли ёки масхараловчи фикрларни айтиб бузиш акс этган иллюстрация эди. Қаҳрамонларнинг атайин бемаъни тарзда келтирилган образлари орқали муаллиф эпитетлар «меҳрли» тарзда айтилмаганда аёллар бошдан кечирадиган «ноқулайлик ва бемаънилик туйғуларни» акс эттиради.

neuyat, жинсий зўравонлик, сукут сақлама

Жинсий зўравонликка учраганлар жисмоний йўқотиш хавфи — ўз танасининг ҳисси, унинг чегаралари билан курашишлари керак. Рассом Ситора Брежнева ўзининг «қалб парчалари» асарида бу мавзу ҳақида фикр юритади. Унинг қаҳрамони — ҳаётида содир бўлган зўравонликдан кейин ўзини том маънода бўлаклар ажралиб кетадиган аёлдир.

neuyat, жинсий зўравонлик, сукут сақлама

Рассом Зилола Қодирова аёлларни объективлаштириш орқали жисмонийликнинг йўқолишига аҳамият қаратган. Бу орқали улар ҳуқуқлари жиҳатида курсига тенглаштирилган ва уларнинг роли фақат хизмат қилиш функциясини бажаришга олиб келинган. Гўёки аёл жинсидаги предметлар кундалик юмушларни бажариб, ўзларининг хўжайинлари миясида реклама, кино, интернет-коучлар, яқинлар шакллантирадиган шаҳвоний образлар ёрдамида вужудга келган идеалга интилишлари керак. Фожиа шундаки, одам ўзининг мукаммал версиясига айланишга уриниши ўз-ўзини йўқ қилишга олиб келади.

«Жамиятда биз бўлишни истайдиган аёллар ва биз ҳозир кўриб турган аёллар — бу мутлақо бир-бирига қарама-қарши иккита тасвирлардир», — дейди кўргазма ташкилотчиларидан бири бўлган Нигина Худайбергенова.

neuyat, жинсий зўравонлик, сукут сақлама

Кўргазмада ёзув ва инталляциядан ташқари видеотасвирлар ҳамда қисқа анимацион фильмлар тақдим этилади. Асарлар икки: ўзбек ва рус тилларида тақдим этилади.

NeUyat — кўп тармоқли фестиваль ҳисобланади. Кўргазмада «Травма орқали терапия тажрибаси. Жаҳаннамдан дўзах орқали чиқиш йўли» реал ҳикояси таҳлил қилинган интерактив маърузани (17 ноябрь), «Жамиятдаги жинсий зўравонликнинг аниқ бўлмаган оқибатлари ва уни қандай даволаш мумкинлиги» (18 ноябрь) ва «Йил давомида жинсга асосланган зўравонлик билан боғлиқ вазият қандай ўзгарди?» (25 ноябр) каби маърузаларни ҳам кўриш мумкин. Яқинда 139 Documentary Center`да (11 ноябрь куни) «истак» филмини томоша қилиш мумкин.

Фестиваль тадбирларига кириш бепул.

«Биз барчадан табу ва зўравонликка қарши биргаликда курашишни, жинсий зўравонликни бошдан кечирганларга эмас, уни содир этган шахсга уят ҳисси билан қараш маданиятини тарғиб қилишни кутмоқдамиз», — дея таъкидлади Нигина Худайбергенова.

NeUyat кўргазмаси 26 ноябргача давом этади. Унга сешанбадан якшанбагача соат 11:00 дан 19:00 оралиғида бориш мумкин.