Баҳодиржон Баҳромович Сидиқов «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди. Март ойида у компания раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимини эгаллаганди.

Бунга қадар у Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ёшлик конини ўзлаштириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари, «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раисининг геология бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.

Баҳодиржон Сидиқов «Ўзбекнефтгаз»ни аввал ҳам — 2019 йилнинг февралидан 2020 йилнинг январигача бошқарган.

узбекнефтгаз, баҳодиржон сидиқов, рустам шеров, Мўмин Ибодов, Одил Темиров

Кузатув кенгаши қарори билан Шеров Рустам Чўлиевич «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти раисининг геология ва қазиб чиқариш (бунгача қазиб чиқариш ва қайта ишлаш) бўйича ўринбосари лавозимини сақлаб қолди.

узбекнефтгаз, баҳодиржон сидиқов, рустам шеров, Мўмин Ибодов, Одил Темиров

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти раҳбарининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ва ахборот технологиялари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Одил Шукурович Темиров эндиликда қайта ишлаш бўйича раисининг ўринбосари бўлди.

узбекнефтгаз, баҳодиржон сидиқов, рустам шеров, Мўмин Ибодов, Одил Темиров

Мўмин Мамуржонович Ибодов бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Президент администрацияси, Олий Мажлис Сенати, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ахборот сиёсати масалалари бўйича фаолият олиб борган.

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти, қонуний талаб бўлишига қарамай, 2020 йилдан буён молиявий ҳисоботларни эълон қилмаяпти.