Баҳодир Жўраев «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Баҳодир Жўраев 1966 йил 3 декабрда Навоий вилоятида туғилган. 1990 йил Тошкент давлат политехника институтини электр станциялари йўналиши бўйича тамомлаган. У 2006−2009 йилларда «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик жамияти «Навоий ИЭС» очиқ акциядорлик жамияти директори, 2009−2013 йилларда Навоий шаҳар ҳокими сифатида фаолият юритган.

«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ва «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамиятида ҳам қатор лавозимларда ишлаган. Бунга қадар компания бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси бўлган.

Шунингдек, Сардор Исақулов «Иссиқлик электр станциялари» бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Исақулов бунга қадар Энергетика вазирлигининг Марказий диспетчерлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.