Абдушукур Хамзаев, Шавкат Мирзиёев, Робахон Маҳмудова, Улуғбек Иноятов. Бу 4 нафар сиёсатчини шу кунларда Ўзбекистон президентлиги учун кураш — ўзаро рақобат боғлаб турибди.

Хўш, номзодлар сайловолди тарғиботидан қанчалик фойдалана олди? Халқ уларни ва сайловолди дастурларини биладими? Одамлар 9 июль куни ўзининг сиёсий ҳуқуқидан фойдаланиш учун муносиб номзодни танлашга улгурдими?

«Газета.uz» мухбирлари Муштарий Оқбоева ва Миролим Исажонов шу ва бошқа саволлар билан Тошкент аҳолисига микрофон тутди.

Уларнинг жавобидан нафақат сиёсий вазиятни кенгроқ англаш, балки номзодлар сайловолди ташвиқотидан қанчалик фойдалана олганини яққол кўриш мумкин.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Сайловга тайёргарлик, номзодларнинг пиар кампаниялар борасида фикр-мулоҳазаларингизни изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.