Якшанба куни соат 8:00 да Ўзбекистонда муддатидан илгари президентлик сайлови бўйича сайлов участкалари очилди. Улар соат 20:00 гача ишлайди.

Икки партия биттадан номзод кўрсатгани учун бу сафар беш эмас, тўрт нафар номзод бор. Номзодлар:

  • Халқ демократик партиясидан — Улуғбек Иноятов;
  • Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП)дан (Миллий тикланиш партияси томонидан қўллаб-қувватланган) — Шавкат Мирзиёев;
  • «Адолат» социал-демократик партиясидан — Робахон Махмудова;
  • Экологик партиядан — Абдушукур Ҳамзаев.