Қозоғистонлик ҳарбий мутахассислар Хоразм вилоятидаги «Янгиариқ» умумқўшин полигони базасида жойлашган ўқув марказида тажриба алмашди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Бир неча кун давом этган ўқув курси дастурига мувофиқ, икки давлат ҳарбий хизматчилари саҳрода чўл шароитида олов ва сув топиш, ов қилишга мўлжалланган қўл остидаги предметлардан ясалган қуроллар ва қопқонларни тайёрлаш, чўл шароитида бўлинмаларнинг ниқобланиши ҳамда шахсий таркиб жойлашиши учун шароитларни яратиш, шартли ярадорларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва қўлбола тиббиёт буюмларини ясаш бўйича амалий машқларни бажарди.

Курс якунида бўлинмалар бир неча километрли разведка-қидирув ҳаракатларини амалга ошириб, йўналишда мавжуд сувли тўсиқлардан ўтишни амалда қўллади. Яқин жангда бир-бирини ҳимоя қилган ҳолда жанговар қуролларни қўллаш, ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқиш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатишни машқ қилди.

Фото

«Янгиариқ» полигони, қозоғистонлик ҳарбийлар, ўқув курслари