2 июль куни соат 18:00 да президентликка номзодлар вакиллари ўртасида иккинчи теледебат бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Юксалиш» миллий ҳаракати.

Дебат «Ўзбекистон 24», «Ўзбекистон», «Маҳалла», UzReport, Renessans ва Sevimli, Milliy, Zo‘r TV телеканалларида ўзбек тилида (сурдо-таржима билан), «Ёшлар» телеканалида инглиз, Dunyo bo‘ylab ва «Тошкент» каналларида рус ҳамда «Қорақалпоғистон» телеканалида қорақалпоқ тилларидаги таржимаси билан намойиш этилади.

Бу галги баҳс-мунозаралар давомида номзодларнинг ишончли вакиллари уларнинг давлат бошқаруви тизими ва суд-ҳуқуқ соҳасини ривожлантириш борасидаги ташаббуслари ҳамда режалари ҳақида сўз юритади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда муддатидан аввалги президентлик сайлови 9 июль куни бўлиб ўтади.