Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой элчиси Юй Цзюнь, Малайзия элчиси Илҳом Туа Бин Илёс, Буюк Британия элчиси Тимоти Смарт, Туркманистон элчиси Шодурди Мередов ва Бангладеш элчиси Муҳаммад Монирул Исломдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Давлат раҳбари хорижий дипломатик ваколатхоналарнинг янги тайинланган раҳбарларини Ўзбекистондаги фаолияти расман бошлангани билан самимий қутлади, дея хабар қилди президент матбуот хизмати.

элчилар, шавкат мирзиёев

Шавкат Мирзиёев элчиларга масъулиятли ва шарафли фаолиятида катта муваффақиятлар тилади, мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги муносабатларни янада юксалтириш учун фаолроқ ишлаш ва ҳудудларга кўпроқ боришга чақирди.