Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сешанба куни Тошкент метрополитенининг Қўйлиқдан Сергелигача бўлган ерусти метросини бориб кўрди, жамоатчилик вакиллари билан бирга метрода юрди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

ерусти ҳалқа метроси, шавкат мирзиёев

«2017 йилда бу лойиҳани бошлаганимизда ишонмаганлар ҳам бўлган эди. Мана, Худога шукур, ерости ва ерусти метро йўллари боғланиб, ҳалқага айланди. Тўғри, оғир бўлди. Лекин халқимизга хизмат қиладиган, тарихда қоладиган йўл бу. Одамларимиз, фарзандларимиз бунда юриб, давлатдан рози бўлса, ниятимизга етган бўламиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

ерусти ҳалқа метроси, шавкат мирзиёев

«Дўстлик» (собиқ «Чкалов») бекатидан Қўйлиқ мавзесигача бўлган ерусти метро линиясининг биринчи босқичи 2020 йил август ойида ишга туширилган эди. Ўша йилнинг декабрь ойида Чилонзор линиясининг давоми бўлган Сергели филиали очилди. Ҳозирда лойиҳанинг иккинчи босқичи якунланди — «Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги» деб номланган ерусти линия Сергели филиали билан боғланди.

ерусти ҳалқа метроси, шавкат мирзиёев

Мазкур иккинчи босқич доирасида 12 километр эстакада йўл ва 7 та бекат барпо этилган. Бу оралиқдаги қатнов вақти 15 дақиқани ташкил этади. Бир кунда 40 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилади.

ерусти ҳалқа метроси, шавкат мирзиёев

Умуман, бугун Тошкент метрополитенининг жами узунлиги 70 километрдан ошди. Шундан 38 километри 1977 йилдан кейин бунёд этилган бўлса, охирги 7 йилда 32 километр метро йўли қурилди. Бекатлар сони 50 тага етди.

Метрода юрувчи кунлик йўловчилар сони 750 мингга етиши кутилмоқда. Жамоат транспортидан кунига 1,4 млн нафаргача йўловчилар фойдаланмоқда.

«Бу шахсий транспортларга эҳтиёжни, пировардида кўчаларда тирбандликни камайтиришда муҳим омил бўлмоқда», — дейилади хабарда.

ерусти ҳалқа метроси, шавкат мирзиёевЕрусти метроси ва Сергели тармоғи очилганидан буён станциялар номсиз ва рақамлар билан белгиланган эди. Август ойи бошида ҳукумат ниҳоят 19 та станция номини тасдиқлади. Президент матбуот хизмати суратларида «Матонат» бекатидаги белгиларни кўриш мумкин (дастлаб «Паралимпия ҳаракати» варианти таклиф қилинган эди).