29 август куни ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бангладешнинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Монирул Исломнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Муҳаммад Монирул Ислом 2020−2023 йилларда Бангладешнинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Муҳаммад Жаҳонгир Алам ўрнини эгаллади.

Вазир элчининг ушбу юқори лавозимга тайинлангани билан қутлаб, келгуси фаолиятида муваффақият тилади. Ўзбекистон ва Бангладеш изчил иқтисодий ўсиш суръатларини кўрсатаётгани, мақсадлар муштараклиги, ҳамкорликни янада ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Ташқи ишлар вазирлиги ўзаро алоқаларни барча соҳаларда жадаллаштиришга тайёрлиги таъкидланди, дейилади хабарда.

Янги элчи 48 ёшда. 2001 йилдан буён Бангладеш ТИВ тизимида ишлаб келмоқда. У бу лавозимга тайинлангунга қадар ўз мамлакатининг Истанбул ва Нью-Йоркдаги бош консулликларида ишлаган.