Х️оразм вилояти Янгиариқ туманига Камал Атабаевич Атажанов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Камал Атажанов ушбу лавозимга тасдиқлангунга қадар «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

У Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган. Атажановга қадар — 2020 йилнинг декабрдан буён туманни Анвар Давлетов бошқарган. Шу йилнинг июль ойида у Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланган.