Сиёсат

Тошкентда автомобиль ҳайдаш «жуда қўрқинчли» — Буюк Британия элчиси
5 апрель 2022, 14:09

Тошкентда автомобиль ҳайдаш «жуда қўрқинчли» — Буюк Британия элчиси

«Дунёнинг бошқа ҳеч бир мамлакатида мен икки томонлама қатнов ўртасидаги бурилиб олишларга дуч келмаганман, бу жуда қўрқинчли», — деди Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлоу. Унинг сўзларига кўра, кўчаларнинг тўғри дизайни, чекланган тезликка риоя қилиш ва ҳайдовчиликка ўқитишни қайта кўриб чиқиш вазиятни яхшилаши мумкин.

1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланади
5 апрель 2022, 09:17

1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланади

Президент қарорига мувофиқ, 1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланади. Унга кўра, бир йилда қоидабузарликлари 12 баллдан ошган ҳайдовчи маълум муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Қоида бузмаган ҳайдовчиларга эса бонус баллари берилади.

«Орқага қайтиш бўлди, лекин ижобий нарсалар ҳали ҳам кўп». Буюк Британия элчиси Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ҳақида
4 апрель 2022, 17:50

«Орқага қайтиш бўлди, лекин ижобий нарсалар ҳали ҳам кўп». Буюк Британия элчиси Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ҳақида

«Бу сўнгги бир неча йил ичида кўпроқ орқага кетган соҳалардан бири. Лекин ижобий нарсалар ҳали ҳам кўп», — деди Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчиси Тим Торлот Ўзбекистондаги сўз эркинлиги билан боғлиқ вазиятни тасвирлар экан. Унинг сўзларига кўра, журналистлар ва блогерлар унчалик гапиришни хушламайдиган муаммолар ҳали ҳам мавжуд.

Адлия вазирлиги ўз тизимидаги раҳбар ва ходимларни штат қисқаришидан огоҳлантирди
4 апрель 2022, 17:29

Адлия вазирлиги ўз тизимидаги раҳбар ва ходимларни штат қисқаришидан огоҳлантирди

Адлия вазирлиги ўз тизимидаги раҳбар ва ходимларни эҳтимолий ишдан бўшатилиш ҳақида огоҳлантирди. 207 нафар туман ва шаҳар адлия бўлими бошлиқлари, 207 нафар ДХМ директорлари билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. «Мақбуллаштириш ва штат қисқариши асосан раҳбар лавозимлар ҳисобига тўғри келмоқда, тумандаги ва хизмат кўрсатувчи биронта штат қисқармади», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро миқёсда тан олиш механизмларини ишлаб чиқишни таклиф қилди
1 апрель 2022, 17:06

Ўзбекистон Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро миқёсда тан олиш механизмларини ишлаб чиқишни таклиф қилди

Ўзбекистон бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Хитойда бўлиб ўтган Афғонистонга қўшни давлатлар вазирлар конференциясида Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро тан олиш механизмлари ва мезонларини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Афғон масаласи диққат марказида қолиши керак — Норов
1 апрель 2022, 16:36

Афғон масаласи диққат марказида қолиши керак — Норов

Дунёдаги ҳодисалар муносабати билан афғон масаласи жаҳон сиёсатида иккинчи даражага тушиб кетди. «Бунга йўл қўйиб бўлмайди. Халқаро ҳамжамият ушбу мамлакатнинг бугуни ва эртаси учун жавобгарликни зиммасига олиши керак», — дея маълум қилди ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов БМТ вазирлар анжуманида.

«Самир Раҳмоновнинг ўлимида Бош прокуратуранинг айби йўқ» — Светлана Артикова
1 апрель 2022, 16:25

«Самир Раҳмоновнинг ўлимида Бош прокуратуранинг айби йўқ» — Светлана Артикова

Пайшанба куни Светлана Артикова Бош прокуратура ишда вафот этган ходими оиласига нафақа ва маънавий зарарни тўлаши масаласига муносабат билдирди. Унинг фикрича, суднинг 971 млн сўмни тўлаш тўғрисидаги қарорида қонун талаблари бузилган. «Миллиард у ёққа, миллиард бу ёққа қилсак, унда шифокорларга, ўқитувчиларга устамаларни, ойликни, нафақани ким тўлайди?.. Керак бўлса, Олий судгача ҳам бош прокурор ўринбосари тарзида такроран кассация келтиришга тайёрман», — деди у.

Бош вазир Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди
1 апрель 2022, 15:36

Бош вазир Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди

Бош вазир Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди. Ташриф доирасида у икки давлат чегарадош вилоятлари ҳокимлари кенгашининг тўртинчи йиғилишида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев — Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва ташқи хатарларни юмшатиш ҳақида
31 март 2022, 18:32

Шавкат Мирзиёев — Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва ташқи хатарларни юмшатиш ҳақида

Президент жаҳондаги нобарқарор вазиятда Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва ташқи хатарларни юмшатиш бўйича топшириқлар берди. Жумладан, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари импортига акциз солиғи ва божхона божлари қайта кўриб чиқилади, тадбиркорларга 10 трлн сўм «револьвер» кредитлар берилади. Йил якунигача Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётганларнинг дебитор қарздорлиги учун жарима ва пеня қўлланилмайди.

«Ҳокимлар ва прокурорлар қаёққа қараган?» — президент шакар «ажиотажи» ҳақида
31 март 2022, 17:41

«Ҳокимлар ва прокурорлар қаёққа қараган?» — президент шакар «ажиотажи» ҳақида

Шавкат Мирзиёев Жиззах, Самарқанд ҳамда Тошкент шаҳрида захиралар ўз вақтида тарқатилмагани сабабли, шакар нархи кескин ошганини танқид қилди. «Ушбу ҳудудларнинг ҳокимлари ва прокурорлари қаёққа қараган?», — деди у. Таъкидланишича, Рамазон ойида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилади.

«Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли» — Шавкат Мирзиёев
31 март 2022, 17:31

«Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли» — Шавкат Мирзиёев

Президент видеоселектор йиғилишида валюта бозори барқарорлашгани, биржада рубль ва юань бўйича савдолар бошланганини айтди. «Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли», — деди Шавкат Мирзиёев. Таъкидланишича, экспертлар жаҳондаги ҳозирги мураккаб вазият узоқ давом этишини прогноз қилмоқда. Шундан келиб чиқиб, бош вазир бошчилигида Республика штаби тузилади.

«Эришган ютуқларимизни сақлаб қолишимиз керак». Нозим Хусанов — болалар ва мажбурий меҳнатга чек қўйилгани ҳақида
31 март 2022, 16:02

«Эришган ютуқларимизни сақлаб қолишимиз керак». Нозим Хусанов — болалар ва мажбурий меҳнатга чек қўйилгани ҳақида

Меҳнат вазири Нозим Хусанов мамлакат ютуғининг 50 фоизи болалар ва мажбурий меҳнатга чек қўйишга эришилганида бўлса, қолган 50 фоизи уни сақлаб қолишга боғлиқлигини айтди. Сенат раиси Танзила Нарбаева эса «одамлар яратилган шароитлар, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий ҳимоя тизимидан қониқиши кераклигини» таъкидлади. Бунга эришиш учун Ўзбекистон халқаро Better Work дастуридан фойдаланишни режалаштирмоқда. Шунингдек, айрим соҳалар босқичма-босқич 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилиши ҳам мумкин.

Давлат харидларидаги коррупциядан қандай қутилиш мумкин?
31 март 2022, 14:11

Давлат харидларидаги коррупциядан қандай қутилиш мумкин?

Коррупцион схемаларнинг давлат, жамият ва тадбиркорликка етказадиган зарари мамлакат ривожланишига тўсиқ бўлади. ТДЮУ «Бизнес ҳуқуқи» кафедраси мудири Хусаин Раджапов давлат харидларида учраши мумкин бўлган коррупцион схемаларни таҳлил қилди ва ушбу қоидабузарликларга қарши кураш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар билдирди.

Ўзбекистон ва Туркия мудофаа вазирликлари қандай келишувларга эришди?
31 март 2022, 10:28 2

Ўзбекистон ва Туркия мудофаа вазирликлари қандай келишувларга эришди?

Ўзбекистон ва Туркия мудофаа вазирликлари ўртасида имзоланган ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битим жанговар тайёргарлик ва мудофаа саноати соҳасидаги шериклик масалаларини ҳам қамраб олади.

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Хивани зиёрат қилди (фото)
30 март 2022, 21:17

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Хивани зиёрат қилди (фото)

30 март куни Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған ҳамда уларнинг рафиқалари Хоразмга ташриф буюрди. Давлат раҳбарлари биргаликда Хивадаги қадимий обидаларни, жумладан Ичан қалъани зиёрат қилди.

Давлатнинг айрим АЖлардаги «олтин акция» ҳуқуқи бекор қилинди
30 март 2022, 16:46

Давлатнинг айрим АЖлардаги «олтин акция» ҳуқуқи бекор қилинди

Ўзбекистонда стратегик тармоқларнинг хусусийлаштириладиган айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи — «олтин акция» бекор қилинмоқда. Қолаверса, энди унитар корхонада кузатув кенгаши ташкил этилиши ва у корхона бошқарув органи бўлиши мумкин. Кенгаш аъзоларининг ваколат муддати эса 3 йилгача узайтирилди.

Бухорода вилоят суди раиси ўринбосари «одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун» лавозимидан озод қилинди
30 март 2022, 15:51

Бухорода вилоят суди раиси ўринбосари «одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун» лавозимидан озод қилинди

Президент фармойиши билан Бухоро вилоят суди раиси ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси «одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун» лавозимидан озод қилиниб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяларининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Ўзбекистон ва Туркия ўзаро муносабатлар мақомини «кенг қамровли стратегик шериклик» босқичига олиб чиқади
30 март 2022, 10:05

Ўзбекистон ва Туркия ўзаро муносабатлар мақомини «кенг қамровли стратегик шериклик» босқичига олиб чиқади

Ўзбекистон ва Туркия президентлари икки давлат ўртасидаги муносабатлар мақомини «кенг қамровли стратегик шериклик» босқичига кўтаришга келишиб олди. Музокаралар якунида 10 та ҳужжат, шу жумладан, имтиёзли савдо, мудофаа соҳасида ҳамкорлик ва маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимлар имзоланди. Шунингдек, Режеп Таййип Эрдоған Шавкат Мирзиёевни Туркияга таклиф қилди (фото).

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга Ўзбекистонга келди
29 март 2022, 19:41

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга Ўзбекистонга келди

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга Тошкентга келди. Тошкент халқаро аэропортида уларни Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди. Туркия етакчиси Ўзбекистон президенти ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди.

Россия Киев ва Чернигов йўналишларида ҳарбий фаоллигини кескин қисқартиради. Туркияда бўлиб ўтган Россия-Украина музокаралари натижаси
29 март 2022, 19:16

Россия Киев ва Чернигов йўналишларида ҳарбий фаоллигини кескин қисқартиради. Туркияда бўлиб ўтган Россия-Украина музокаралари натижаси

Истанбулда Россия ва Украина делегациялари ўртасида навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди. Украина халқаро хавфсизлик кафолатлари масаласида ўз таклифларини тақдим этди. Унга кўра, Россия Украинани Европа Иттифоқига қўшилишига қаршилик қилмайди, мамлакат хавфсизлиги БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари томонидан кафолатланади. Айни вақтда Киев ҳарбий иттифоқларга қўшилишдан бош тортишга ваъда берди. Россия эса Киев ва Чернигов йўналишларида ҳарбий фаоллик кескин қисқартирилишини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг