30 март куни Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Хоразмда бўлиб, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ва унинг рафиқасига ҳамроҳлик қилишди, дея хабар берди президент матбуот хизмати. тантанали кутиб олинди.

Урганч халқаро аэропортида меҳмонларни кутиб олиш маросимида миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.



Давлат раҳбарлари биргаликда Хивадаги қадимий обидаларни зиёрат қилди. Жумладан, президентлар Хивадаги Ичан қалъага ташриф буюрди. Маълумот учун, Хива шаҳри 2020 йилда Турксой халқаро ташкилоти томонидан Турк дунёсининг маданий пойтахти, деб эълон қилинган.



Меҳмонлар Ичан қалъадаги Ота дарвоза, Кўк минора, Кўҳна арк саройи ва мадрасалар, ҳунармандлик расталарини кўздан кечирди. Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Жума масжиди зиёрат қилинди. Давлат раҳбарлари ҳунармандлар, сайёҳлар билан суҳбатлашди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Туркия президентлари икки давлат ўртасидаги муносабатлар мақомини «кенг қамровли стратегик шериклик» босқичига кўтаришга келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.