Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўш халқаро аэропортида Ариповни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров кутиб олди.

1 апрель куни икки давлат ҳукумат раҳбарлари икки томонлама учрашув ўтказиши режалаштирилган. Шунингдек, Қирғизистон президентининг чегарадош вилоятлардаги ваколатли вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари ҳокимлари кенгашининг тўртинчи йиғилишида иштирок этади.

Бундан ташқари, Акилбек Жапаров ва Абдулла Арипов видеоконференцалоқа орқали Боткен вилояти, Лейлек тумани, Марғум қишлоғидаги умумтаълим мактабининг очилиш маросимида иштирок этади.