Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга Тошкентга келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.


Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент халқаро аэропортида уларни Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди.


Туркия етакчиси Ўзбекистон президенти ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Меҳмонга мажмуада акс эттирилган тарих ва мазмун ҳақида сўзлаб берилди», — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.