Сиёсат

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Францияда бўлади
17 ноябр 2022, 23:53

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Францияда бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21−22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади. Ташриф дастурида Парижда олий даражадаги икки томонлама музокаралар, ушбу мамлакатнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари иштирокида ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш кўзда тутилган.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 18 ноябрь куни чақирилади
17 ноябр 2022, 09:49

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 18 ноябрь куни чақирилади

Сенатнинг ўттиз бешинчи ялпи мажлиси 18 ноябрь куни чақирилади. Унда Туркия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий битимни ратификация қилиш ҳамда маҳкумлар ҳуқуқлари борасидаги қатор қонунлар кўриб чиқилади. Қолаверса, давлат бюджети ижроси юзасидан ҳукумат ҳисоботи эшитилади.

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти билан учрашди
16 ноябр 2022, 14:57

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди. Томонлар давлат-хусусий шериклик механизмлари, «яшил» тараққиёт каби йўналишлар юзасидан фикр алмашди. Шунингдек, Самарқандда банк бошқарувчиларининг йиллик йиғилишини ўтказиш муҳокама қилинди.

Акбар Тошқулов адлия вазири этиб тайинланди
16 ноябр 2022, 11:44

Акбар Тошқулов адлия вазири этиб тайинланди

Тошкент давлат юридик университети ректори Акбар Тошқулов Адлия вазирлигига раҳбар бўлди. У шу кунларда президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган Русланбек Давлетовнинг ўрнини эгаллади.

Ўзбекистон COP27`да Минтақавий иқлим кенгашини тузишни таклиф қилди
16 ноябр 2022, 10:34

Ўзбекистон COP27`да Минтақавий иқлим кенгашини тузишни таклиф қилди

Сенат раиси Танзила Нарбаева Шарм ал-Шайхда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим бўйича конференцияси (COP27)да нутқ сўзлади. У Минтақавий иқлим кенгашини тузишни таклиф қилди ва Ўзбекистон «яшил» иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш орқали иқтисодий тараққиётга эришишни мақсад қилганини таъкидлади.

АҚШнинг янги элчиси Ўзбекистондаги миссиясини бошлади
16 ноябр 2022, 07:30

АҚШнинг янги элчиси Ўзбекистондаги миссиясини бошлади

АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Владимир Норов унга янги лавозимида муваффақиятлар тилади.

Турсинхан Худайбергенов лавозими ўзгарди
15 ноябр 2022, 22:06

Турсинхан Худайбергенов лавозими ўзгарди

Президент 2016 йил декабрдан буён фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Турсинхан Худайбергеновни ўзининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчиси этиб тайинлади.

Зойир Мирзаев Сенат аъзоси этиб сайланди
15 ноябр 2022, 15:28

Зойир Мирзаев Сенат аъзоси этиб сайланди

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Сенат аъзоси этиб сайланди.

Шавкат Мирзиёев Тошкентда ЮНЕСКО минтақавий марказини ташкил этишни таклиф қилди
15 ноябр 2022, 12:53

Шавкат Мирзиёев Тошкентда ЮНЕСКО минтақавий марказини ташкил этишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтган кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференциясида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари 2025 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 80 фоизга етказилишни таъкидлади.

Русланбек Давлетов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди
15 ноябр 2022, 12:29

Русланбек Давлетов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
15 ноябр 2022, 00:17

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Фурқат Сидиқов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Баҳромжон Аълоев ТИВ раҳбари ўринбосари этиб тайинланди.

Депутатлар Қирғизистон билан чегара ҳақидаги қонунларни маъқуллади. Ўзбекистон нима эвазига нима олади?
14 ноябр 2022, 23:23

Депутатлар Қирғизистон билан чегара ҳақидаги қонунларни маъқуллади. Ўзбекистон нима эвазига нима олади?

Қонунчилик палатаси Ўзбек-Қирғиз давлат чегарасининг айрим участкалари ҳамда Андижон (Кампир-обод) сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни маъқуллади. Бош вазир Абдулла Арипов ҳудудлар алмашинуви тафсилотларини маълум қилди.

Саида Мирзиёева президент Администрациясининг ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди
14 ноябр 2022, 17:29

Саида Мирзиёева президент Администрациясининг ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди

Президент фармойиши билан Саида Мирзиёева президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди. Шунингдек, у ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади.

Шавкат Мирзиёев Истанбулда содир этилган портлаш сабаб Туркия президентига таъзия йўллади
14 ноябр 2022, 16:00

Шавкат Мирзиёев Истанбулда содир этилган портлаш сабаб Туркия президентига таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Истанбул шаҳрида юз берган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Режеп Таййип Эрдўғанга таъзия билдирди.

«Касаба уюшмалари ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмаган» — президент
11 ноябр 2022, 22:04 1

«Касаба уюшмалари ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмаган» — президент

Бундан буён ҳам доимий қўллаб-қувватлаш асносида ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг иш ҳақи миқдорини ошириб бориш бўйича барча имкониятлар сафарбар этилади, дея таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев. Касаба уюшмалари кунида Тошкентда Касаба уюшмалари саройи очилди.

ТДТ саммити якунлари бўйича 10 дан ортиқ ҳужжат қабул қилинди
11 ноябр 2022, 21:07

ТДТ саммити якунлари бўйича 10 дан ортиқ ҳужжат қабул қилинди

Самарқандда бўлиб ўтган ТДТ саммитида аъзо давлатлар ўртасида Савдони енгиллаштириш стратегияси тасдиқланди ва Соддалаштирилган божхона коридорлари тизимини шакллантириш тўғрисидаги битим имзоланди. Шунингдек, Туркий инвестиция фондини қисқа муддатларда ташкил этишга қарор қилинди.

Фото: ТДТ аъзо давлатларнинг биринчи хонимлари Самарқандда учрашди
11 ноябр 2022, 17:36

Фото: ТДТ аъзо давлатларнинг биринчи хонимлари Самарқандда учрашди

Самарқандда 10 ноябрь куни Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ва Венгриянинг биринчи хонимлари махсус ташкил этилган «Ўзбекистон ранглари» кўргазмасига ташриф буюрди.

«Шимолий Кипр бўйича алоҳида қарор имзоланмади» — Владимир Норов
11 ноябр 2022, 17:13

«Шимолий Кипр бўйича алоҳида қарор имзоланмади» — Владимир Норов

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ТДТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқида Шимолий Кипр ташкилотга кузатувчи сифатида аъзо бўлгани ҳақида гапирди. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Шимолий Кипрни мустақил давлат сифатида тан олиш ҳақида гап бўлиш мумкин эмаслигини таъкидлади.

Кун фотоси: ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатлар етакчилари Регистонда дарахт экишди
11 ноябр 2022, 14:04

Кун фотоси: ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатлар етакчилари Регистонда дарахт экишди

Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг асосий тадбиридан сўнг, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Венгрия ва Туркманистон етакчилари Регистон майдонида дарахт экишди. Шу куннинг ўзида Ўзбекистонда 2,5 млн туп, қолаверса, Озарбайжонда 111 минг туп дарахт экиш кўзда тутилган.

Эрдоған ва Бердимуҳамедов «Туркий дунёнинг олий ордени» билан мукофотланди
11 ноябр 2022, 12:45

Эрдоған ва Бердимуҳамедов «Туркий дунёнинг олий ордени» билан мукофотланди

Мукофотларни топшираркан, Шавкат Мирзиёев Эрдоғаннинг «туркий давлатлар мустақиллигини мустаҳкамлашдаги жонбозлиги»ни, Бердимуҳамедовнинг «ёш авлод тарбиясига катта ижобий таъсир кўрсаётган маърифий асарлари»ни қайд этиб ўтди. Марҳум адиб Чингиз Айтматов Алишер Навоий мукофоти билан тақдирланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг