Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Майкл Помпео ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
4 феврал 2020, 09:36

Шавкат Мирзиёев ва Майкл Помпео ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти ва АҚШ давлат котиби Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда стратегик шериклик ва амалий ҳамкорлик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга икки томоннинг интилиши қатъий эканини таъкидлади.

АҚШ Ўзбекистон мустақил қарор қабул қилиш тарафдори — Майкл Помпео
3 феврал 2020, 23:29

АҚШ Ўзбекистон мустақил қарор қабул қилиш тарафдори — Майкл Помпео

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистоннинг мўтадил ташқи сиёсат юритишини эътироф этди, аммо бошқа давлатлар истаги билан қарор қабул қилмасликка чақирди. Шунингдек, у АҚШнинг минтақадаги мақсад ва вазифаларини очиқлади.

Президент Трамп Марказий Осиёга нисбатан янги стратегияни эълон қилади — Помпео
3 феврал 2020, 19:01

Президент Трамп Марказий Осиёга нисбатан янги стратегияни эълон қилади — Помпео

АҚШ давлат котиби Трамп маъмурияти АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан янги стратегияси устида иш олиб бораётганини билдирди. У тез орада эълон қилинади.

АҚШ Ўзбекистонга кўпроқ иқтисодий кўмак беришини маълум қилди
3 феврал 2020, 18:52

АҚШ Ўзбекистонга кўпроқ иқтисодий кўмак беришини маълум қилди

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан ёпиқ эшиклар ортида мулоқот ўтказди. Қўшма баёнот вақтида дипломатлар иқтисодий ҳамкорлик масалаларига катта урғу беришди. Помпео диний эркинлик ва инсон ҳуқуқларига ҳам тўхталди.

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди
2 феврал 2020, 09:57

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев коронавирус тарқалишининг фожиали оқибатлари сабабли Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди. У Ўзбекистон касаллик тарқалишига биргаликда қарши курашиш чораларини Хитой билан яқиндан мувофиқлаштиришга тайёрлигини билдирди.

Амалдорлар харажатлари ва даромадларининг мувофиқлиги назорат қилинади
1 феврал 2020, 12:19 1

Амалдорлар харажатлари ва даромадларининг мувофиқлиги назорат қилинади

Ўзбекистонда янги ташкил этилаётган коррупцияга қарши курашиш органи давлат хизматчилари харажатлари ва даромадларининг мувофиқлигини назорат қилади. Президент Шавкат Мирзиёев кичкина бир божхона пости бошлиғининг уйидан 400 минг доллар топилганини маълум қилди.

Ҳокимларнинг маҳаллий депутатларга раҳбар бўлишига чек қўйилади
1 феврал 2020, 11:19

Ҳокимларнинг маҳаллий депутатларга раҳбар бўлишига чек қўйилади

Сенат раиси Танзила Нарбаева келгусида ҳокимлар маҳаллий депутатлар устидан раҳбарлик қилмаслиги, ижро ҳокимияти ва вакиллик органлари ажратилишини маълум қилди.

«Ҳали кўп ректорларни ишдан бўшатамиз» — Шавкат Мирзиёев
1 феврал 2020, 10:13 1

«Ҳали кўп ректорларни ишдан бўшатамиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент тез орада бир қатор олий таълим муассасалари ректорларини ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, уларнинг баъзилари ҳатто қоровул бўлиб ишлашга ҳам лойиқ эмас.

Ўзбекистонда геология соҳасида янги университет ташкил этилади
31 январ 2020, 14:53

Ўзбекистонда геология соҳасида янги университет ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев геология соҳасида фаолият кўрсатадиган янги университет кампусига тамал тоши қўйди.

Транспорт соҳаси раҳбарлари вазифасини бажарувчи бўлди
31 январ 2020, 11:51

Транспорт соҳаси раҳбарлари вазифасини бажарувчи бўлди

Ҳукумат қарори билан транспорт соҳаси раҳбарлари вазифасини бажарувчи бўлди. Бу уларнинг шахсий масъулиятини оширишга қаратилган. Uzbekistan Airways бошқарувчиси в. б. Бахтиёр Хакимовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

Улуғбек Қосимхўжаев лавозимидан озод қилинди
31 январ 2020, 10:43

Улуғбек Қосимхўжаев лавозимидан озод қилинди

Давлат туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари в. б. лавозимида ишлаган Улуғбек Қосимхўжаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод қилинди.

Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева АОКАдаги лавозимларини тарк этди
29 январ 2020, 20:02

Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева АОКАдаги лавозимларини тарк этди

АОКА директори в. б. Комил Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева нодавлат секторда ишлаш мақсадида ўз лавозимларини тарк этди. Дилшод Саиджанов АОКА директори в. б. этиб тайинланди.

Хитой Ухандаги чет элликларни эвакуация қилишни режалаштираётгани йўқ
28 январ 2020, 15:54

Хитой Ухандаги чет элликларни эвакуация қилишни режалаштираётгани йўқ

Хитой ҳукумати Ухандаги чет эл фуқароларини эвакуация қилиш масаласини кўриб чиқаётгани йўқ. Шу билан бирга, Хитой чет эл фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча мажбуриятларни бажаришини маълум қилди.

Зойир Мирзаев — Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёев ҳақида
28 январ 2020, 10:24

Зойир Мирзаев — Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёев ҳақида

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ўзбекистоннинг икки президенти — Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёевнинг сифатлари ва сиёсатини таққослади.

Андижонда ёшлар 10 кун муддатга ҳоким ва унинг ўринбосарлари лавозимига тайинланмоқда
27 январ 2020, 16:59

Андижонда ёшлар 10 кун муддатга ҳоким ва унинг ўринбосарлари лавозимига тайинланмоқда

«Андижонда ёшлар ўн кунлиги» лойиҳаси доирасида вилоятдаги барча ҳокимлик раҳбар лавозимлари ёшларга топширилмоқда. Улар 10 кун муддат Андижон вилоятини ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов билан бирга бошқаради.

Ишчи гуруҳ ўзбек-тожик чегара чизиғига ойдинлик киритмоқда
27 январ 2020, 16:36

Ишчи гуруҳ ўзбек-тожик чегара чизиғига ойдинлик киритмоқда

Ўзбекистон ҳукумати ишчи гуруҳининг Душанбега сафарида умумий чегара делимитация масалаларига ойдинлик киритиши кутилмоқда.

Озодбек Назарбеков вазир сифатида жамоага таништирилди
27 январ 2020, 16:19

Озодбек Назарбеков вазир сифатида жамоага таништирилди

Маданият вазирлигида Озодбек Назарбеков янги лавозимда жамоага таништирилди. Тадбирда бош вазир Абдулла Арипов ҳамда собиқ вазир, айни пайтда сенатор Бахтиёр Сайфуллаев ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон кун тартибида сиёсий муаммолар йўқ — Абдулазиз Камилов
27 январ 2020, 12:19

Ўзбекистон кун тартибида сиёсий муаммолар йўқ — Абдулазиз Камилов

Ўзбекистон ташқи сиёсатда интеграциялардан четда қолиши мумкин эмас, дея фикр билдирди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов. У ЕОИИ, Европа Иттифоқи ва Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик борасида мулоҳазаларини билдирди.

Зойир Мирзаев ариқ воқеаси бўйича илк бор изоҳ берди
26 январ 2020, 18:25

Зойир Мирзаев ариқ воқеаси бўйича илк бор изоҳ берди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев илк бор ариқ воқеаси бўйича изоҳ берди. У катта хулоса чиқаргани ва хатолар учун жавоб бериш кераклигини тушуниб етганини айтиб ўтди.

Прописка тизими очиқ танқид қилинмоқда
25 январ 2020, 19:28

Прописка тизими очиқ танқид қилинмоқда

Парламент ва ҳукумат вакиллари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасидан сўнг мавжуд прописка тизимини очиқ танқид қила бошлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг