Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда икки давлат корхоналари ўртасида ҳамкорлик қилиш учун ишлаб чиқариш майдонини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.
Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича республика референдуми 30 апрель — якшанба куни ўтказилади. Муддатидан олдин овоз беришни истаганлар 19−26 апрель кунлари жараёнда қатнашишлари мумкин.
Ўзбекистонда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун 182 миллиард 386 миллион сўм ажратилди.
Анвар Орипов Сурхондарё вилояти ҳокимига молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар, Фарҳоджон Исмоилов эса қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар этиб тайинланди.
Туркия вице-президенти Фуат Октай Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Мукофотни Анқарада президент Шавкат Мирзиёев топширди.
БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Ўзбекистондаги музокараларда гендер тафовутига чек қўйиш, қамоқда сақлаш жойларида шафқатсиз муносабатга барҳам бериш, ННТларнинг эркин фаолият юритиши, ОАВ ва сўз эркинлигини ҳимоя қилиш, шунингдек, Қорақалпоғистон воқеалари каби масалаларни муҳокама қилди.
Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистон бош вазири маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди, дея маълум қилди ҳукумат.
Президент 15 март куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Турк билан учрашди.
2024 йилдан Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларига кенгаш раиси лавозимини эгаллаши тақиқланиши мумкин. Конституция лойиҳасида уларнинг депутат ва сенатор этиб сайланиши тақиқланмаган. Анчадан бери муҳокама қилинаётган ҳокимларни сайлаш амалиёти эса лойиҳада акс этмаган.
Ўзбекистон Конституцияси лойиҳасида парламент ва президент ваколатларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Бош вазир номзоди барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувдан сўнг президент томонидан таклиф этилади. Палата ва Сенат ўз-ўзини тарқатиб юбориш қарорини қабул қилиши мумкин бўлади.
Парламент томонидан маъқулланган янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида президент ваколат муддатини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш таклиф этилмоқда. Аввалроқ Конституция янгиланганидан кейин президент ва қатор бошқа мансабдорлар ҳам худди шу лавозимларга қайта сайланиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Ўзбекистон президенти ота-оналар мажбуриятини ошириш мақсадида Сурхондарё тажрибаси сифатида шанба-якшанбани «ота-оналарнинг фарзанд қабул куни» деб эълон қилишни таклиф этди.
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг «Офат ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами» мавзусида навбатдан ташқари саммитида иштирок этиш учун Туркияга боради.
Олий Мажлис Сенати Конституциявий қонунни ва уни умумхалқ референдумига қўйишни маъқуллади. Қонун уч кун ичида матбуот ва бошқа ОАВларда эълон қилиниши кутилмоқда.
Ўзбекистон Конституциявий судининг қарорида референдумда қандай саволга жавоб бериш сўралиши маълум бўлди. Қолаверса, Конституция янгилангандан сўнг, давлат амалдорлари ушбу лавозимларга бошқа фуқаролар билан тенг равишда сайланиши ва тайинланиши мумкинлиги тушунтирилди.
Андре Карстенс Нидерландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) этиб тайинланди. ТИВда унинг ишонч ёрлиқлари қабул қилинди.
Савид Иматов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Қорақалпоғистон прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шавкат Мирзиёев Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи «Термиз» дала ўқув майдонида қўшинларнинг бригада тактик ўқувини кузатди. Уларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Машғулотлар жаҳонда кузатилаётган ҳарбий ҳаракатлар хусусиятидан келиб чиқиб ўтказилгани қайд этилди.
Аҳмед Фаруқ Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. ТИВда ундан ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилиб олинди.
Ўрта Чирчиқ, Янгийўл, Паркент туманлари ҳокимлари деҳқон хўжаликлари учун қўшимча 100 гектардан ер майдони ажратиб бермагани учун тушунтириш хати ёзади. Қибрай, Янгийўл, Чиноз ҳокимлари ўринбосарларига эса ҳайфсан берилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг