13 март куни Ташқи ишлар вазирлигида Покистоннинг янги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Покистоннинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Аҳмад Фаруқдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Покистон ўртасидаги сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация алоқалари, шунингдек, минтақалараро ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Икки томонлама ва кўп томонлама шаклларда бўлажак тадбирларнинг жадвали ҳамда ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил октябрь ойида Ўзбекистонга элчи бўлиб келган Саид Ғилоний мамлакатдаги миссиясини февраль ойи бошида якунлаганди.