Сиёсат

Ўзбекистон президенти мамлакатдаги миссиясини якунлаётган Хитой элчисини мукофотлади
6 феврал 2023, 23:10

Ўзбекистон президенти мамлакатдаги миссиясини якунлаётган Хитой элчисини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Хитой элчиси Цзян Янни қабул қилди. Президент дипломатга икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Дўстлик» орденини топширди.

Газ ва электр энергия соҳасида ўғирлик жуда катта — Ўзбекистон президенти
6 феврал 2023, 21:23

Газ ва электр энергия соҳасида ўғирлик жуда катта — Ўзбекистон президенти

Президент иштирокидаги йиғилишда Ўзбекистонда газ ва электр соҳасида ўғирлик даражаси жуда юқори экани айтилди. Шавкат Мирзиёев энергетика назорати бўйича икки йил «фавқулодда тартибда» ишлаш вазифасини қўйди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат йўллади
6 феврал 2023, 17:22

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат йўллади

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркиянинг жанубий вилоятларида бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилди. Кўчада қолинг, лекин бинолар ёнида турманг, очиқ жойга ўтинг, — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчиларни жўнатади
6 феврал 2023, 15:25

Ўзбекистон Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчиларни жўнатади

Ўзбекистон Туркияга зилзиладан жабр кўрганлар учун гуманитар ёрдам ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчиларини жўнатади.

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик йўллади
6 феврал 2023, 12:01

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик йўллади

Туркияда 7 балли зилзила рўй бериб, оқибатда кўплаб одамлар ҳалок бўлди. Шавкат Мирзиёев президент Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади. Ўзбекистон ТИВ ҳозирча зилзилада ўзбекистонликлар жабрлангани бўйича мурожаат келиб тушмаганини маълум қилди.

Парламент комиссияси Полат Шамшетовнинг тергов ҳибсхонасидаги ўлими билан боғлиқ ҳолатни ўрганади
5 феврал 2023, 20:09

Парламент комиссияси Полат Шамшетовнинг тергов ҳибсхонасидаги ўлими билан боғлиқ ҳолатни ўрганади

Нукус воқеалари бўйича текширув ўтказувчи парламент комиссияси Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Полат Шамшетовнинг Бухородаги тергов изоляторида вафот этган ҳолатини ўрганишини маълум қилди.

Ўзбекистон Туркманистондан суюлтирилган газ партиясини бепул олади
4 феврал 2023, 14:27

Ўзбекистон Туркманистондан суюлтирилган газ партиясини бепул олади

Туркманистон Ўзбекистонга «биродарлик ёрдами» сифатида суюлтирилган газни «тегишли ҳажмда» бепул етказиб беради.

Покистон ва Хитой элчилари Ўзбекистондаги миссиясини якунлади
3 феврал 2023, 16:20

Покистон ва Хитой элчилари Ўзбекистондаги миссиясини якунлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов миссиясини якунлаётган Покистон ва Хитой элчилари билан учрашди. Вазир элчилардан ҳамкасбларига салом етказишни сўради.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Украина элчиси билан учрашди
3 феврал 2023, 10:45

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Украина элчиси билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Украинанинг фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенко билан учрашди. Мулоқотда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Даулетмурат Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги баёноти текширилиши керак — HRW
2 феврал 2023, 13:24

Даулетмурат Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги баёноти текширилиши керак — HRW

Human Rights Watch ташкилоти Даулетмурат Тажимуратовнинг ҳибсда қийноққа солингани ҳақидаги даъволари текширилиши кераклигини билдирди. Инсон ҳуқуқлари ташкилоти, шунингдек, «ҳуқуқ-тартибот органлари асоссиз ўқотар қуролдан фойдалангани учун» ҳануз ҳеч ким жазоланмаганини эслатиб ўтди.

АҚШ Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар киритди
2 феврал 2023, 09:39

АҚШ Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар киритди

АҚШ Молия вазирлиги санкцияларига тушган 10 нафар шахс рўйхатида Ўзбекистон фуқароси Макс Пифлакс ҳам бор. У «Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаш бўйича чекловлардан қочаётган» шахс сифатида қайд этилган.

Расул Кушербаев табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси бўлди
1 феврал 2023, 20:51

Расул Кушербаев табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси бўлди

Қонунчилик палатасининг собиқ депутати Расул Кушербаев Ўзбекистон Табиат ресурслари вазирлигида иш бошлади. У вазир Азиз Абдуҳакимовнинг маслаҳатчиси бўлади. Бу лавозим унга президент администрацияси томонидан таклиф қилинган.

Рустам Юсуповга пойтахт Ободонлаштириш бош бошқармасини вақтинча бошқариш юклатилди
1 феврал 2023, 10:36

Рустам Юсуповга пойтахт Ободонлаштириш бош бошқармасини вақтинча бошқариш юклатилди

Рустам Юсуповга Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси вазифасини вақтинча бажариш юклатилди. Бунгача у ўз аризасига кўра ишдан бўшаган собиқ раҳбар Анвар Умаровнинг биринчи ўринбосари эди.

Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига ўринбосарлар тайинланди
31 январ 2023, 18:21

Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига ўринбосарлар тайинланди

Эркин Мухитдинов, Жамшид Абруев ва Раъно Турдибоева камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига ўринбосарлар этиб тайинланди. Озода Парпибаева Оила ва ҳотин-қизлар қўмитаси раиси, Мирзохид Убайдуллаев эса Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори бўлди.

Ўзбекистонда яна 3 та вазирга ўринбосарлар тайинланди
31 январ 2023, 17:32

Ўзбекистонда яна 3 та вазирга ўринбосарлар тайинланди

Президент фармони билан сув хўжалиги, табиат ресурслари ҳамда тоғ-кон ва геология вазирларига ўринбосарлар тайинланди.

Ўзбекистон транспорт вазирлиги ҳузуридаги ташкилотларга раҳбарлар тайинланди
31 январ 2023, 16:45

Ўзбекистон транспорт вазирлиги ҳузуридаги ташкилотларга раҳбарлар тайинланди

Президент фармони билан Абдурахман Абдувалиев транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси, Тахир Назаров Фуқаро авиацияси агентлиги директори, Фахриддин Салихов Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарлари тайинланди
31 январ 2023, 16:04

Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарлари тайинланди

Усман Шарифходжаев Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири биринчи ўринбосари, Темуржон Комилов, Дилшод Кенжаев ва Узокбой Бегимкулов эса вазир ўринбосарлари этиб тайинланди. Алишер Уббиев Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига раҳбар бўлди.

Ўзбекистон рақамли технологиялар вазирига ўринбосарлар тайинланди
31 январ 2023, 15:38

Ўзбекистон рақамли технологиялар вазирига ўринбосарлар тайинланди

Президент Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири ўринбосарлари, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бошлиқларини тайинлади.

Ўзбекистон маданият ва туризм вазирига ўринбосарлар тайинланди
31 январ 2023, 15:17

Ўзбекистон маданият ва туризм вазирига ўринбосарлар тайинланди

Баходир Ахмедов ва Муроджон Маджидов маданият ва туризм вазирининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди. Фирдавс Абдухолиқов вазирлик ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори, Рустамбек Курбанов эса вазирлик ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар қўмитаси раиси бўлди.

Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосарлари тайинланди
31 январ 2023, 15:02

Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосарлари тайинланди

Комилжон Каримов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб, Шаҳлохон Турдиқулова ва Сарвархон Бузрукхонов вазир ўринбосарлари этиб тайинланди. Олимжон Тўйчиев ва Мажит Каримов эса вазирлик ҳузуридаги агентликларга директор бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг