16 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти навбатдан ташқари саммитининг асосий тадбирлари доирасида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув аввалида президент бош вазир ва дўст венгер халқини миллий байрам — Венгрия инқилоби куни билан қутлади.

Икки томонлама стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди. Мамлакатларнинг етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва тезлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон-Венгрия корхоналарининг самарали кооперацияси учун ишлаб чиқариш майдонини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди. Халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидани ҳам фикр алмашилди.