14 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нидерландиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) этиб тайинланган Андре Карстенснинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ва иқтисодий дипломатияни ривожлантириш орқали икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Саидов савдо-сармоявий ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотни институционаллаштириш таклифини билдирди.

»нидерландия,

Бунгача фавқулодда ва мухтор элчи лавозимини 2021 йил октябрда тайинланган Хиллес Арно Бесхоор Плух эгаллаб келаётганди.

Аввалроқ Аҳмед Фаруқ Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинлангани, ТИВда ундан ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилиб олингани ҳақида хабар берган эдик.