Сиёсат

Президентлик муддати 7 йилга узайтирилади — Ўзбекистон Конституцияси лойиҳаси
15 март 2023, 09:15 1

Президентлик муддати 7 йилга узайтирилади — Ўзбекистон Конституцияси лойиҳаси

Парламент томонидан маъқулланган янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида президент ваколат муддатини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш таклиф этилмоқда. Аввалроқ Конституция янгиланганидан кейин президент ва қатор бошқа мансабдорлар ҳам худди шу лавозимларга қайта сайланиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Президент Сурхондарёда шанба-якшанбани «ота-оналарнинг фарзанд қабул куни» деб эълон қилишни таклиф этди
14 март 2023, 20:46

Президент Сурхондарёда шанба-якшанбани «ота-оналарнинг фарзанд қабул куни» деб эълон қилишни таклиф этди

Ўзбекистон президенти ота-оналар мажбуриятини ошириш мақсадида Сурхондарё тажрибаси сифатида шанба-якшанбани «ота-оналарнинг фарзанд қабул куни» деб эълон қилишни таклиф этди.

Ўзбекистон президенти Туркияга боради
14 март 2023, 19:10

Ўзбекистон президенти Туркияга боради

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг «Офат ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами» мавзусида навбатдан ташқари саммитида иштирок этиш учун Туркияга боради.

Сенат Конституциявий қонунни ва уни референдумга қўйишни маъқуллади
14 март 2023, 17:08

Сенат Конституциявий қонунни ва уни референдумга қўйишни маъқуллади

Олий Мажлис Сенати Конституциявий қонунни ва уни умумхалқ референдумига қўйишни маъқуллади. Қонун уч кун ичида матбуот ва бошқа ОАВларда эълон қилиниши кутилмоқда.

Конституциявий суд қарорида Конституциянинг янги таҳрири мансабдор шахсларга қандай қўлланилиши тушунтирилди
14 март 2023, 15:54

Конституциявий суд қарорида Конституциянинг янги таҳрири мансабдор шахсларга қандай қўлланилиши тушунтирилди

Ўзбекистон Конституциявий судининг қарорида референдумда қандай саволга жавоб бериш сўралиши маълум бўлди. Қолаверса, Конституция янгилангандан сўнг, давлат амалдорлари ушбу лавозимларга бошқа фуқаролар билан тенг равишда сайланиши ва тайинланиши мумкинлиги тушунтирилди.

Нидерландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
14 март 2023, 15:18

Нидерландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Андре Карстенс Нидерландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) этиб тайинланди. ТИВда унинг ишонч ёрлиқлари қабул қилинди.

Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди
14 март 2023, 14:08

Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Савид Иматов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Қорақалпоғистон прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Фото: Шавкат Мирзиёев Термизда қўшинларнинг тактик ўқувини кузатди
14 март 2023, 09:53

Фото: Шавкат Мирзиёев Термизда қўшинларнинг тактик ўқувини кузатди

Шавкат Мирзиёев Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи «Термиз» дала ўқув майдонида қўшинларнинг бригада тактик ўқувини кузатди. Уларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Машғулотлар жаҳонда кузатилаётган ҳарбий ҳаракатлар хусусиятидан келиб чиқиб ўтказилгани қайд этилди.

Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
14 март 2023, 09:52

Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Аҳмед Фаруқ Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. ТИВда ундан ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилиб олинди.

Тошкент вилоятида 3 нафар туман ҳокими ўринбосарига ҳайфсан берилди
14 март 2023, 09:37

Тошкент вилоятида 3 нафар туман ҳокими ўринбосарига ҳайфсан берилди

Ўрта Чирчиқ, Янгийўл, Паркент туманлари ҳокимлари деҳқон хўжаликлари учун қўшимча 100 гектардан ер майдони ажратиб бермагани учун тушунтириш хати ёзади. Қибрай, Янгийўл, Чиноз ҳокимлари ўринбосарларига эса ҳайфсан берилди.

«Ўзбекнефтгаз» собиқ раҳбари Меҳриддин Абдуллаев Ҳисоб палатасига қайтди
13 март 2023, 21:04

«Ўзбекнефтгаз» собиқ раҳбари Меҳриддин Абдуллаев Ҳисоб палатасига қайтди

«Ўзбекнефтгаз» компаниясининг собиқ раҳбари Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. У 2017−2020 йилларда мазкур ташкилотда биринчи ўринбосар лавозимида ишлаган.

Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
13 март 2023, 14:21

Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

2022 йил декабрдан бери Сурхондарё вилоятини вақтинча бошқариб келаётган Улуғбек Қосимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Президент «Ўзбекистон қайси томонда?» саволига жавоб берди
13 март 2023, 14:06 1

Президент «Ўзбекистон қайси томонда?» саволига жавоб берди

Шавкат Мирзиёев «катта давлатлар» Ўзбекистондан қарор қабул қилиб, тараф танлашни сўраётгани ҳақида гапирди. Гап Россиянинг Украинага қарши можароси ҳақида кетмоқда. «Бир томонман. Миллатим, халқим, буюк Ўзбекистонимнинг манфаати учун ўлишга ҳам тайёрман, деб жавоб бераман», — деди президент.

Референдум ўтказилишига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар аниқланмади — Ўзбекистон Конституциявий суди
13 март 2023, 12:48

Референдум ўтказилишига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар аниқланмади — Ўзбекистон Конституциявий суди

Конституциявий суд Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ деб топди. Қонун лойиҳасида референдум предмети бўлмайдиган масалалар аниқланмаган.

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташриф буюради
13 март 2023, 10:23

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташриф буюради

13 март куни президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади, саноат ва қишлоқ хўжалиги билан танишади, ҳарбий масканларда ҳам бўлади.

Мажбурий ижро бюросига янги директор тайинланди
11 март 2023, 15:45

Мажбурий ижро бюросига янги директор тайинланди

Президент фармони билан Музаффар Эгамбердиев Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди. У шу пайтга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Бекзод Шукуров бош вазирга матбуот котиби бўлди
11 март 2023, 11:55

Бекзод Шукуров бош вазирга матбуот котиби бўлди

Бош вазир матбуот котиби лавозимига аввал ҳукуматнинг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири лавозимида ишлаган Бекзод Шукуров тайинланди.

Конституциявий суд Конституция бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорни ўрганишга киришди
10 март 2023, 19:27

Конституциявий суд Конституция бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорни ўрганишга киришди

Ўзбекистон Конституциявий суди Қонунчилик палатасининг Конституция бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорини кўриб чиқишга киришди. Ҳужжатнинг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш бўйича йиғилиш 13 март куни бўлиб ўтади. Қонуннинг ўзини кўриб чиқиш ҳақида эса судга мурожаат қилинмаган.

Янги Конституциядан «халқ маънавияти» ҳимояси учун ахборот тарқатишни чекловчи норма чиқариб ташланди
10 март 2023, 16:37

Янги Конституциядан «халқ маънавияти» ҳимояси учун ахборот тарқатишни чекловчи норма чиқариб ташланди

Жамоатчилик эътирозидан сўнг янги Конституция лойиҳасидан «халқ соғлиғи ва маънавиятини» ҳимоя қилиш мақсадида ахборотни тарқатиш чекланиши ҳақидаги норма чиқариб ташланди. Унинг ўрнига «аҳолининг соғлиғи, ижтимоий ахлоқ» жумлалари киритилди. Бунга фаоллар турлича муносабат билдирди.

Янги Конституция бўйича референдум 30 апрель куни ўтказилиши кутилмоқда
10 март 2023, 11:56

Янги Конституция бўйича референдум 30 апрель куни ўтказилиши кутилмоқда

Қонунчилик палатаси Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини — 30 апрель, якшанба куни ўтказишни маъқуллади. Тегишли қарорни 134 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 2 нафари бетараф қолди, 1 нафари эса овоз бермади. Аввалги референдум бундан 21 йил аввал бўлиб ўтганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг