Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга келишга таклиф этди
17 октябр 2023, 18:15

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга келишга таклиф этди

Ўзбекистон президенти ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди. Унда Тошкентда Синхуа ва Пекин университетлари филиалларини очиш таклифи билдирилди. Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига раҳбар тайинланди
17 октябр 2023, 15:08

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига раҳбар тайинланди

Шамсиддин Сохибназаров Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари бўлди.

Ўзбекистон президенти Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқишни таклиф қилди
16 октябр 2023, 18:36

Ўзбекистон президенти Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқишни таклиф қилди

Дунёнинг турли минтақаларидаги низо ва беқарор вазиятлар туризмга пандемиядан кўра кўпроқ таъсир кўрсатмоқда, деди Ўзбекистон президенти ЮНВТО Бош ассамблеясининг 25-сессияси очилишида. У Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди.

Шавкат Мирзиёев ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашди
16 октябр 2023, 16:47

Шавкат Мирзиёев ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашди

Самарқандда Шавкат Мирзиёев ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашиб, кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Ташкилот саммити доирасида шаҳарда Халқаро туризм академияси ва «Ипак йўли» тематик офиси очилади.

«Дарахтларни номига эмас, ҳаётимиз, эртанги кунимиз учун экиш керак» — Шавкат Мирзиёев
16 октябр 2023, 12:41

«Дарахтларни номига эмас, ҳаётимиз, эртанги кунимиз учун экиш керак» — Шавкат Мирзиёев

«Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги дарахтларни номига эмас, «ҳаётимиз учун, ўпкамизнинг тозалиги учун экиш зарур, чунки бу ўзимизга, жамиятимизга, саломатлигимизга керак», — деди Ўзбекистон президенти.

Наманган ва Андижон ФВБларига бошлиқлар тайинланди
16 октябр 2023, 09:48

Наманган ва Андижон ФВБларига бошлиқлар тайинланди

Бунёд Эгамназаров Наманган вилояти, Ботир Ашуров эса Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаларига бошлиқ этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёев Хитойга боради
16 октябр 2023, 08:11

Шавкат Мирзиёев Хитойга боради

Президент 17−18 октябрь кунлари амалий ташриф билан Хитойда бўлади. Давлат раҳбари «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиши, ХХР раиси, шунингдек, Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси билан учрашиши кутилмоқда.

Президент Tashkent City ҳудудидаги опера театри қурилишини кўздан кечирди
15 октябр 2023, 21:39

Президент Tashkent City ҳудудидаги опера театри қурилишини кўздан кечирди

Ўзбекистон президенти Tashkent City ҳудудида қурилиши 15 кун ичида якунланиши режалаштирилган опера театри лойиҳаси билан танишди. Дастлаб опера театри бизнес маркази лойиҳаларига киритилмаган, объект Миллий боғдаги қуритилган кўл ўрнида қурилиши режалаштирилган эди.

Президент Тошкентда қишда иссиқликни кафолатлаш бўйича топшириқ бериб, энергияни тежаш ҳақида эслатди
15 октябр 2023, 10:50

Президент Тошкентда қишда иссиқликни кафолатлаш бўйича топшириқ бериб, энергияни тежаш ҳақида эслатди

Ўзбекистон президенти ўтган қишдан буён «қандай хулосалар чиқарилганини кўриш» мақсадида Тошкентдаги қатор янги ва янгиланган иссиқлик таъминоти объектларида бўлди. Уйлар ва бошқа объектлар иссиқ бўлишини таъминлаш бўйича топшириқ берди. «Энергияни тежаш маданиятини оширишимиз ҳам керак», — деди у.

Шавкат Мирзиёев Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини кўздан кечирди
14 октябр 2023, 21:10

Шавкат Мирзиёев Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини кўздан кечирди

Ўзбекистон президенти Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши билан танишди. Хусусан, Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманида ноябрь ойида фойдаланишга топширилиши керак бўлган янги подстанцияни кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев МДҲнинг Фахрий нишони билан тақдирланди
13 октябр 2023, 18:14

Шавкат Мирзиёев МДҲнинг Фахрий нишони билан тақдирланди

МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитида Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни МДҲ Фахрий нишони билан тақдирлади. Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевнинг дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини эътироф этди.

Мирзиёев МДҲ саммитида савдо шартномалари қоидаларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди
13 октябр 2023, 17:57

Мирзиёев МДҲ саммитида савдо шартномалари қоидаларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди

Бишкекдаги МДҲ мажлисида қатнашган Шавкат Мирзиёев ҳамдўстлик мамлакатларида чекловларсиз эркин савдо ҳудудини шакллантириш учун шартнома қоидаларини қайта кўриб чиқишни таклиф этди. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги, саноат кооперацияси ва иқлим ўзгариши каби йўналишларда ҳам таклиф билдирди.

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
13 октябр 2023, 15:46

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Зўравон ота-онадан фарзандини олиб қўйиш, болага ҳимоя ордери бериш ва индивидуал ҳимоя режасини ишлаб чиқиш, таълим муассасаларида болалар ўртасида зўрлик қилиш ва камситишга йўл қўймаслик — Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоялаш учун қандай чоралар кўриш таклиф этиляпти? «Газета.uz» шарҳи.

Нурмат Отабеков Санэпидқўм раисига биринчи ўринбосар бўлди
13 октябр 2023, 10:53

Нурмат Отабеков Санэпидқўм раисига биринчи ўринбосар бўлди

Нурмат Отабеков ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосар бўлди. Хизмат қўмитага айлангани муносабати билан Ботиржон Қурбонов ва Қобилжон Ҳайитов қўмита раиси ўринбосарлари лавозимига қайта тайинлади.

Элдор Арипов Марказий Осиёда мусодара ва чекловсиз савдо зонасини шакллантиришга чақирди
13 октябр 2023, 10:21

Элдор Арипов Марказий Осиёда мусодара ва чекловсиз савдо зонасини шакллантиришга чақирди

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов 2017 йилгача Марказий Осиёда бирлашиш ҳақида гапиришнинг имкони бўлмаганини таъкидлаб, минтақада мусодара ва чекловсиз тўлиқ эркин савдо зонасини шакллантиришга чақирди.

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда
12 октябр 2023, 22:05

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Саид Рустамов дипломатик миссиясини якунламоқда. У бу лавозимда 2019 йил октябридан бери ишлаб келмоқда.

Камол Мухторов Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси бўлди
12 октябр 2023, 15:34

Камол Мухторов Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси бўлди

Президент администрациясида ишлаб келган Камол Мухторов Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили этиб тайинланди. Аввалги вакил Умид Шадиев Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланганди.

Европарламент Ўзбекистонни Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралашга чақирди
12 октябр 2023, 13:16

Европарламент Ўзбекистонни Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралашга чақирди

Европарламент Ўзбекистон Россиянинг Украинага нисбатан ҳарбий ҳаракатини қораламаганидан афсусда эканини билдирди ва расмийларни шунга чақирди. Европа Иттифоқи органи, шунингдек, «Россия давлат компаниялари ва Ўзбекистон газ секторидан фойда кўрувчи инсайдерларга берилган имтиёзлардан» афсусда.

Ўзбекистон президенти кузги дарахт экиш мавсумини эълон қилди
11 октябр 2023, 23:21

Ўзбекистон президенти кузги дарахт экиш мавсумини эълон қилди

Ўзбекистонда 25 октябрдан 1 декабргача кузги дарахт экиш мавсуми доирасида 85 млн туп кўчат экиш режалаштирилмоқда. Президент бу борада аввал йўл қўйилган хатоларни такрорламаслик шарт эканини таъкидлади. У ободонлаштириш бўлимларини хусусий секторга ўтказиш бўйича тажриба ўтказишни маъқуллади.

Янги парвозлар, тозалик ва табассум. Ўзбекистон президенти сайёҳларни жалб этиш бўйича топшириқлар берди
11 октябр 2023, 22:47

Янги парвозлар, тозалик ва табассум. Ўзбекистон президенти сайёҳларни жалб этиш бўйича топшириқлар берди

Президент Ўзбекистонга сайёҳларни кўпайтириш масалалари бўйича йиғилишда бу борада яқин хориж ва Хитой катта салоҳиятга эгалигини таъкидлади. Маданий тадбирларни кўпайтириш, фильмлар суратга олиш, туризм объектларида тозалик, хушмуомалаликни тарғиб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Энг кўп ўқилган хабарлар | Сўнгги янгиликлар


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг