Сиёсат

Шавкат Мирзиёев инаугурацияси 6 ноябрь куни бўлиши кутилмоқда
5 ноябр 2021, 10:39

Шавкат Мирзиёев инаугурацияси 6 ноябрь куни бўлиши кутилмоқда

ЎзЛиДеП партиясидан Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланган Шавкат Мирзиёев инаугурацияси 6 ноябрь куни Сенатнинг янги биносида бўлиши кутилмоқда.

Бош вазир маслаҳатчиси ва АКТ вазири вазифасидан озод этилди
4 ноябр 2021, 17:57

Бош вазир маслаҳатчиси ва АКТ вазири вазифасидан озод этилди

Бош вазирнинг ахборот технологиялари бўйича маслаҳатчиси Олимжон Умаров ва АКТ вазири Шуҳрат Садиков лавозимларидан озод этилди. Бу ижтимоий тармоқлар фаолиятини чеклаш билан боғлиқлиги айтилмоқда.

Ўзбекистон Америка давлатлари ташкилоти ҳузуридаги доимий кузатувчи мақомини олди
4 ноябр 2021, 11:35

Ўзбекистон Америка давлатлари ташкилоти ҳузуридаги доимий кузатувчи мақомини олди

Ўзбекистон Америка давлатлари ташкилотининг 73-доимий кузатувчиси бўлди. Мамлакат 9−11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган ташкилот Бош ассамблеясининг сессиясида иштирок этишга таклиф қилинди.

Қирғизистон Марказий Осиё давлатларини кутилаётган сув танқислигидан огоҳлантирди
4 ноябр 2021, 10:54

Қирғизистон Марказий Осиё давлатларини кутилаётган сув танқислигидан огоҳлантирди

Қирғизистон Энергетика ва саноат вазири ўринбосари Таалайбек Ибраев Тоқтогул сув омборининг сув сатҳи «ўлик чегара» даражасигача тушиши эҳтимоли катталиги туфайли Марказий Осиё давлатларини кутилаётган сув танқислигидан огоҳлантирди. Унинг фикрича, «вазиятни ўнглаш учун Қирғизистон электр энергетика тизимига қўшни давлатлардан ёрдам олиш зарур».

3 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
3 ноябр 2021, 22:47

3 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янги қабул қилинган ҳукумат қарорлари, «Ўзкомназорат» Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki`нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклаши, мазкур ҳолатдан президентнинг хабар топиши — «Газета.uz»нинг 3 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Ўзкомназорат» раҳбари лавозимидан озод қилинди
3 ноябр 2021, 22:10

«Ўзкомназорат» раҳбари лавозимидан озод қилинди

«Ўзкомназорат» бошлиғи Ғолибшер Зияев «нотўғри ва келишилмаган ҳатти-ҳаракатлари учун» эгаллаб турган вазифасидан четлатилди. Рўй берган ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилиши айтилди.

«Ўзкомназорат» қилган ҳаракати ҳақида президент хабар топди — Шерзод Асадов
3 ноябр 2021, 22:02

«Ўзкомназорат» қилган ҳаракати ҳақида президент хабар топди — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «„Ўзкомназорат“ томонидан бир ёқлама, узоқни ўйламай қилган ҳаракати ҳақида президент хабар топгани» ҳақида хабар берди.

Айрим инвесторларга мол-мулк ва ер солиқларини 6 ойгача кечиктириб тўлашга рухсат берилди
3 ноябр 2021, 16:00

Айрим инвесторларга мол-мулк ва ер солиқларини 6 ойгача кечиктириб тўлашга рухсат берилди

Президент қарори билан 1000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритган маҳаллий ва хорижий инвесторларга мол-мулк ва ер солиқларини тўлашни 6 ойга кечиктириш ҳуқуқи берилиши мумкин. Давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар ва солиқ қонунчилигини бузиш хавфи юқори бўлган тадбиркорлар бундан мустасно.

Япония ҳукумати Содиқ Сафоевни олий орден билан тақдирлади
3 ноябр 2021, 12:56

Япония ҳукумати Содиқ Сафоевни олий орден билан тақдирлади

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Япония ҳукумати томонидан «Кўтарилаётган қуёш ордени катта тасмаси» билан тақдирланди. Бундай даражадаги мукофот Ўзбекистонда илк бор берилмоқда.

2 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
2 ноябр 2021, 22:05

2 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши, Абдулазиз Камиловнинг россиялик журналистларга берган интервьюси, республика бўйлаб 60 дан ортиқ бозор ва мажмуаларнинг хусусийлаштирилиши кутилаётгани — «Газета.uz»нинг 2 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистон АЭС қурилиши бўйича чегарадош қўшни давлатлар жамоатчилигининг фикрини ўрганади — ТИВ вазири
2 ноябр 2021, 21:34 1

Ўзбекистон АЭС қурилиши бўйича чегарадош қўшни давлатлар жамоатчилигининг фикрини ўрганади — ТИВ вазири

Ҳозирда Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш масаласи лойиҳанинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги, яшил энергетикага сармоя киритиш бўйича кўплаб таклифларни ҳисобга олган ҳолда ҳам, унинг шаффофлиги нуқтаи назаридан ҳам кўриб чиқилмоқда. «Биз нафақат Ўзбекистон, балки мамлакатимиз билан чегарадош қўшни давлатлар жамоатчилигининг ҳам бу масалага муносабатини ўрганамиз», — деди Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.

Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
2 ноябр 2021, 20:58

Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Абдулазиз Камилов Саудия Арабистонининг элчиси этиб тайинланган Юсуф ал-Утайбийни қабул қилди. У Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Инсон аъзолари трансплантацияси учун беморга қариндош бўлмаганлар ҳам донорлик қилиши мумкин
2 ноябр 2021, 17:28

Инсон аъзолари трансплантацияси учун беморга қариндош бўлмаганлар ҳам донорлик қилиши мумкин

Депутатлар инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси учун беморнинг яқин қариндоши бўлиши керак деган чекловни бекор қилишга оид қонун лойиҳасини маъқуллади. Унга кўра, донор сифатида ўз аъзоси олинишига ихтиёрий равишда, бепул асосда, нотариал тартибда розилик берган инсон тушунилади.

Муваққат ҳукуматда маблағ йўқлиги Афғонистон билан лойиҳаларни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда — Абдулазиз Камилов
2 ноябр 2021, 16:41

Муваққат ҳукуматда маблағ йўқлиги Афғонистон билан лойиҳаларни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда — Абдулазиз Камилов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон билан қўшма лойиҳалар бўйича саволга жавоб берар экан, мамлакат активлари музлатилгани сабабли муваққат ҳукуматнинг молиявий салоҳияти мутлақ йўқлиги ҳамкорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётганини таъкидлади. «Бутун иқтисодиётни фақат гуманитар ёрдамга таяниб йўлга қўйиб бўлмайди», — деди у.

2022 йилда таълим ва тиббиётга 58 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда. Президент яна 12 трлн сўм ажратишни таклиф қилди
1 ноябр 2021, 22:13

2022 йилда таълим ва тиббиётга 58 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда. Президент яна 12 трлн сўм ажратишни таклиф қилди

2022 йилда мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида таълим ва тиббиёт тизимига 58 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган. Президент қўшимча тарзда яна 12 трлн сўм ажратиш таклифини билдирди. Шунингдек, уй-жойлар ва ижтимоий объектлар қуриш, маҳаллаларни обод этиш чора-тадбирлари учун 26 трлн сўм ажратилиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев 2022 йилда Венгрияга бориши кутилмоқда
1 ноябр 2021, 22:06

Шавкат Мирзиёев 2022 йилда Венгрияга бориши кутилмоқда

2022 йилда Ўзбекистон президентининг Венгрияга расмий ташрифи режалаштирилган. Бу ҳақда Венгрия бош вазирининг Шавкат Мирзиёевнинг сайловдаги ғалабаси муносабати билан йўллаган мурожаатида айтилди.

1 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
1 ноябр 2021, 21:30

1 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Вазир ўринбосари ва вилоят ҳокими ўринбосарларининг интизомий жазога тортилиши, октябрь ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил қилиши, «Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосарининг журналистларга бўлган босими — «Газета.uz»нинг 1 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилиши давлат бюджети учун қўшимча харажат» — Бизнес-омбудсман
1 ноябр 2021, 18:36

«Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилиши давлат бюджети учун қўшимча харажат» — Бизнес-омбудсман

Бизнес-омбудсман мутахассисининг таъкидлашича, шу йилнинг 9 ойида 1000 дан ортиқ мансабдор маъмурий жавобгарликка тортилиб, 225 тасига интизомий жазо қўлланилган. Судларга 28 млрд сўмлик даъво аризалар киритилган. «Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилиши давлат бюджети учун қўшимча харажат» — деди у.

Икки нафар вазир биринчи ўринбосари ва уч нафар вилоят ҳокими ўринбосари интизомий жазога тортилди
1 ноябр 2021, 15:15

Икки нафар вазир биринчи ўринбосари ва уч нафар вилоят ҳокими ўринбосари интизомий жазога тортилди

Вазирлар Маҳкамаси тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни ўзлаштиришда масъулиятсизликка йўл қўйган икки нафар вазир биринчи ўринбосари ва уч нафар вилоят ҳокими ўринбосарига интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Эльмира Баситханова аёлнинг туғруқдан кейинги ўлимини яширишга уринганини рад этди
1 ноябр 2021, 10:55

Эльмира Баситханова аёлнинг туғруқдан кейинги ўлимини яширишга уринганини рад этди

Ижтимоий тармоқларда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова ССВ раҳбаридан туғруқдан кейин вафот этган аёлнинг ўлимини яширишга уринаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. У мазкур хабарни рад этиб, бу «вазиятни нотўғри талқин қилиш» деб ҳисоблашини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг