Ўзбекистон бош вазирининг қарорига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи Ғолибшер Зияев нотўғри ва келишилмаган ҳатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

«Рўй берган ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилади», — дейилади хабарда.

Ғолибшер Зияев 2020 йилнинг сентябрь ойида «Ўзкомназорат» раҳбари лавозимига тайинланган эди.

Бугун «Ўзкомназорат» Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki`нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чекланган эди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Кейинроқ президент матбуот котиби Шерзод Асадов «„Ўзкомназорат“ томонидан бир ёқлама, узоқни ўйламай қилган ҳаракати ҳақида президент хабар топгани» ҳақида хабар берди.