Ўзбекистон президенти этиб ЎзЛиДеП партиясидан қайта сайланган Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь, шанба куни ўз лавозимига кириши кутилмоқда, деб хабар берди ТАСС. Ушбу маълумотни «Газета.uz» манбаси ҳам тасдиқлади.

Хабарга кўра, инаугурация Сенатнинг янги биносида бўлиб ўтади.

Маросимда МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев Шавкат Мирзиёевга президентлик гувоҳномасини топшириши кутилмоқда.

Қасамёд қабул қилганидан сўнг, унга шу йил октябрь ойида таъсис этилган президент расмий белгиси ва штандарти ҳам топширилади.