Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Шуҳрат Садиков Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақдаги маълумот жума куни Ахборот вазирлиги сайтида пайдо бўлди. Фармоннинг санаси кўрсатилмаган, бироқ бир кун аввал президент Админстрациясига яқин бўлган «Нигоҳ» Telegram-канал бу ҳақда ёзган эди.

Шуҳрат Садиков (1969 й.т)) 2018 йил августидан бери вазир лавозимида ишлаб келган. Бунгача — 2017 йил августидан — президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги раҳбари эди. Бунгача — 2010 йилдан — Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. 2006−2008 йилларда «Ўзбектелеком» компанияси бош директори ўринбосари, 2008−2010 йилларда мазкур компанияга раҳбарлик қилган.



Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев ҳам ўзининг Telegram-каналида бош вазир Абдулла Арипов томонидан 4 ноябрь куни имзоланган бош вазир маслаҳатчиси — ИТ-технологияларни ривожлантириш телекоммуникация ва инновацион фаолиятни ривожлантириш департаменти раҳбари Олимжон Умаровни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори нусхасини ҳам эълон қилди Бу ҳақда «Нигоҳ» нашри ҳам хабар берган эди.

Олимжон Умаров (1985 й.т.) 2020 йил май ойида ҳукумат раҳбари маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди. 2017 йил июнь ойидан бошлаб АКТни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Миллий университет (2007) ва Жанубий Кореянинг Сонгюнгван университетини (2017) тамомлаган. 2006−2012 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг UZINFOCOM Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш марказида турли лавозимларда ишлаган. 2012 йилда ЎзМАА Ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари бўлимига раҳбарлик қилган. 2012−2017 йилларда вазирликнинг АКТ департаментини бошқарган.

Иккала ҳолатда ҳам истеъфолар сабаблари ҳам ошкор этилмаган. «Нигоҳ» каналида 3 ноябрь куни Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki`нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклаш билан боғлиқ кечаги воқеа сабаб бўлгани ҳақида таъкидлаган.

«Кўрилаётган чораларнинг кескинлиги шуни кўрсатмоқдаки, президент тартиб ва интизомни бузган, масъулиятсизлик қилган ва ўзбошимчалик билан ҳаракат қилган ҳар қандай амалдорни лавозимида ортиқча ушлаб ўтирмайди», — деб «Нигоҳ» ўз баҳосини берган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўша куни «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги қонун талабига кўра, бир нечта интернет-ресурсларни шахсий маълумотлар субъектларининг ҳуқуқларини бузувчилар реестрига киритган эди. Шу куни президент топшириғига кўра, инспекция раҳбари Ғолибшер Зияев лавозимидан озод этилди.