«Ўзкомназорат» қилган ҳаракати ҳақида президент хабар топди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов Telegram-каналида маълум қилди.

«Ўйлайманки, тез орада барча тармоқларга уланиш тикланади», — дея қўшимча қилди у.

«Нигоҳ» каналига кўра, «ҳукуматнинг ижтимоий тармоқлар фаолиятини чеклаш тўғрисидаги қарори барча ҳуқуқий ва техник меъёрларга риоя қилган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган».

«Биздаги маълумотларга кўра, бу ҳақда президент Администрациясига хабар берилмаган. Барча платформаларнинг фаолияти тез орада тикланиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугун «Ўзкомназорат» Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki`нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чекланган эди.