Президент Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига йўл олди. Икки кунлик ташриф мобайнида энергетика, агросаноат, савдо ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари билан танишиш кўзда тутилган.

Сирдарёда Ласеттининг газ баллони ёрилиши оқибатида икки киши вафот этди

Сирдарёда Ласетти машинасига ўрнатилган газ баллони ёрилиши натижасида икки нафар йўловчи вафот этди. Ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи жароҳатлар билан тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Ўзбекистон Ҳиротдаги Алишер Навоий мақбарасида саккиз бурчакли масжид барпо этади

Ўзбекистон томонидан Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Алишер Навоий мақбараси мажмуасида саккиз бурчакли масжиди қурилади. Кириш пештоғидан ҳовли қисмининг чап ва ўнг томонида ёпиқ услубда айвонлар барпо этилади. Мақбаранинг ташқи кўринишига безак берилиб, кириш ва қолган йўлакларида шоирнинг ҳикматли сузлари битилган китоб кўринишидаги белгилар қўйилади.

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллашди

Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар жамоаси БААда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза олиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгалашди.

ДХХ Афғонистондан олиб кирилаётган 7 кг гиёҳвандлик моддасини мусодара қилди

ДХХ томонидан Сирдарё ва Самарқандда жами 7 кг, Данғара туманида 1 кг дан ортиқ, Фарғона вилоятида 1,3 кг гиёҳвандлик моддалари топилди ва мусодара қилинди.

Май ойида инфляция 0,5 фоизни ташкил қилди

Май ойида инфляция 0,5% ни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, хизматлар 0,7 фоизга қимматлади.

Шеробод қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги ташрифи чоғида Шеробод қуёш электр станцияси қурилиши муносабати билан унинг пойдеворига капсулақўйди. Мазкур электр станция лойиҳасини Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar» компанияси амалга оширади ва 260 млн доллар тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилади.

Ўзбекистонда келгусида ОТМларга кириш имтиҳонлари бекор қилиниши мумкин

ДТМ бош бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мирзаев Ўзбекистонда келгусида ОТМларга кириш имтиҳонлари бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилди. Кириш имтиҳонларидан воз кечилса, абитуриенлар мактаб имтиҳонлари натижаларига асосан ОТМга қабул қилинади. Шунингдек, 2021−22 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовларини 2 та сценарий — ёпиқ ва очиқ майдонларда ўтказиш келишиб олинган.

Ўзбекистонга 70 минг доза «Спутник V» вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди. Шу билан Ўзбекистоннинг вакцина захираси 4 млн 330 минг дозага етди.

Чирчиқ соҳилидаги Daryo bo’yi Business City лойиҳаси қандай кўринишда бўлади

Тошкент ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев президентга Чирчиқ дарёсининг торайтириш ва янги очилган ҳудудда турли инфратузилма объектларини барпо этишни кўзда тутадиган Daryo bo’yi Business City лойиҳасини тақдим этди. Узунлиги 5 км бўлган (16 км дан) биринчи участкада ишларни 2021 йилда якунлаш режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллион долларга баҳоланмоқда.

Бизда анорчилик бўйича анъана бор, лекин илм йўқ — президент

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги анорчиликка ихтисослашган боғлар билан танишди. Вилоятда қишлоқ хўжалигини инновацион йўналтириш бўйича институт ташкил этиш, анор билан бирга лимон, хурмо етиштиришни кўпайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди. «Бизда анорчилик бўйича анъана бор, лекин илм йўқ, китоб йўқ, лаборатория йўқ. Анор жайдари усулда етиштириляпти», — деди Шавкат Мирзиёев.

Июнда Ўзбекистон бўйлаб «Ёшлар ойлиги» ташкил этилади

Июнь ойи давомида барча ҳудудларда «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида «Ёшлар ойлиги» ташкил этилади. Ойлик доирасида 4 миллион 300 мингдан зиёд ёшларни қамраб олиш режалаштирилаётганлиги маълум қилинди.

Йўллардаги муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилди

Республикада йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилди. Гуруҳ таркибига Ҳукумат, ички ишлар, транспорт, молия вазирликлари, автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар ва малакали мутахассислари киритилган.

Президент Сурхондарёда ғалла ўриш комбайнини ҳайдади — видео

Шавкат Мирзиёев «Ангор Сурхон ғурури» кластери даласида ғалла ўриш комбайнини ҳайдади.

UzAuto Motors «шапка тизими» қайтгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

UzAuto Motors янги автомобиллари учун кўп минг кишилик навбатлар юзага келди. Тармоқларда «шапка тизими» қайтгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Компания айрим дилерлар микрочиплар бозоридаги вазиятдан фойдаланишга ҳаракат қилаётганини маълум қилиб, ноқонуний ҳаракатлар ҳақида хабар беришга чақирди.

31 май кундуз куни учун ҳаво ҳароратининг мутлақ максимуми ёпилди

Ўзгидромет 31 май кундуз куни учун ҳаво ҳароратининг мутлақ максимуми ёпилгани ҳақида хабар берди. Бухорода 43 даража, Урганчда 42.9 даража максимал ҳаво ҳарорати кузатилди.