Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи чоғида ғалла ўриш комбайнини ҳайдади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, президент «Ангор Сурхон ғурури» кластери даласида ғалла ўриш комбайнини ҳайдади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ташриф чоғида маҳаллий аҳоли билан суҳбат қилди. Суҳбат чоғида сурхондарёлик аёл Президентга боғча очиш ниятида эканини билдирди.

«Агар боғча очсангиз, менинг сиёсатимни бажарган бўласиз. Сизга кредит ҳам берамиз, 50 та фарзандимни тарбия қилиб берсангиз, мен сизга орден бераман», — деди президент.