31 май кундуз куни учун ҳаво ҳароратининг мутлақ максимуми ёпилди, дея хабар берди Ўзгидромет.

Ўзгидрометнинг метеорологик станциялари маълумотлари бўйича кеча-кундуз учун максимал ҳаво ҳарорати:

  • Нукус — 41.2 даража, бу 2015 йилга нисбатан 1.7 даражага юқори (39.5 даража);
  • Урганч — 42.9 даража, бу 1933 йилга нисбатан 3.5 даражага юқори (39.4 даража);
  • Бухоро — 43.0 даража, бу 1967 йилга нисбатан 2.7 даражага юқори (40.3 даража);
  • Навоий — 41.0 даражани ташкил этиб, бу 1961 йилга нисбатан 0.5 даражага юқори (40.5 даража) бўлди.

Аввалроқ, БМТ метеорологлари яқин беш йил ичида рекорд даражада иссиқ йил бўлиши кутилаётганлиги ҳақида маълум қилган эди. Прогноз қилинишича, келгуси беш йилликнинг ҳар бир йилидаги ўртача ҳарорат саноатгача бўлган даврдаги ҳарорат қийматларидан камида бир даража юқори бўлади.