Куни кеча Ўзбекистонга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент).

Шунингдек, ўтган вақт мобайнида AstraZeneca’нинг — 660 минг доза, ZF-UZ-VAC2001'нинг: 27 мартда — 1 млн доза, 27 апрелда — 1 млн доза, 18 майда — 1 млн доза, 19 майда — 500 минг доза партиялари келтирилган.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг вакцина захираси 4 млн 330 минг дозага етган. Айни пайтга қадар шундан 2 млн дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.