Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги мактабларнинг бирида юқори синф ўқувчиси директор ўринбосарининг кўзига мушт туширгани, бироқ чора кўрилмаётгани айтилган хабар тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 19 февраль куни соат 10:45 атрофида 1-мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш. К. дарс вақтида ўқувчилар қор ўйнагани учун уларни мактаб ҳовлисидан чақириб олиб, дарсга киргизмоқчи бўлган.

Шу пайтда 10-синф ўқувчиси Ж.Б. унга қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг директор ўринбосари ўқувчини хонасига олиб кириб гаплашган ва ўқувчини урган. Шунда ўқувчи ҳам унининг юз қисмига мушт туширган, дейилади хабарда.

Воқеа туфайли ўқувчи ва ўқитувчи ҳам шифохонага ётқизилган. Шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.