25 февраль куни Тошкентдаги Амити университетида инглиз тили бўйича халқаро олимпиада муваффақиятли ўтказилди. Ушбу муҳим тадбирга Ўзбекистондан 1200 нафар иштирокчи рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 500 га яқини иштирокчи танлаб олинди ва бу уларга инглиз тилидан билим ва кўникмаларини рақобат муҳитида намойиш этиш имкониятини тақдим этди.

Олимпиада Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, UZCARD ва Thompson School ҳомийлигида ташкил этилди.

amity university, реклама

Олимпиада икки босқичдан иборат бўлди:

  1. Грамматика, луғавий бойлик, ўқиш ва тинглашни синаб кўриш учун 40 та ёзма тестлар. Танлов 1 соат давом этди ва 20 нафар илғор талабалар иккинчи босқичга муваффақиятли ўтди.
  2. Биринчи босқичда саралаб олинган 20 нафар талаба турли ёзма ва оғзаки саволлардан иборат бўлган кейинги босқичда иштирок этди.

Олимпиаданинг ҳар бир иштирокчисига сертификатлар топширилди. Иккинчи босқичга йўлланмани қўлга киритган иштирокчиларга Амити университетининг бренд совғалари ва Thompson мактабининг инглиз тилини ўқитиш бўйича 50% чегирмали сертификатлари топширилди. Ғолибларга эса UZCARD компанияси томонидан совғалар топширилди:

  • биринчи ўрин учун — ноутбук;
  • иккинчи ўрин учун — планшет;
  • учинчи ўрин учун — смартфон.

amity university, реклама

«Кун давомида инглиз тили бўйича ушбу ёш билимдонлар ўзларининг энг яхши фазилатлари: қатъият, билимдонлик, жамоавий руҳ ва албатта, инглиз тилига бўлган муҳаббатини намоён этиб, ўз билим ва кўникмаларини қўллаган ҳолда беллашдилар. Ишончим комилки, мазкур олимпиада каби тадбирлар минтақамизда инглиз тили нуфузини ошириш билан бирга, таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади», — деди Тошкент шаҳридаги Амити университети директори Бобур Абдуллаев.

amity university, реклама

Олимпиаданинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат эди:

  • инглиз тилини ўрганишга бўлган мотивацияни ошириш;
  • инглиз тили кўникмаларини ривожлантириш;
  • талабалар ўртасида мулоқот қилиш ва тажриба алмашиш учун имкониятлар яратиш;
  • иқтидорли талабаларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш;
  • иштирокчиларни инглиз тили бўйича халқаро олимпиадаларга тайёрлаш.

Тошкентдаги Амити университетида инглиз тили бўйича халқаро олимпиаданинг ўтказилиши таълим соҳасида муҳим воқеалардан бири бўлди. Университет ушбу муҳим тадбирга қўшган ҳиссаси учун барча иштирокчилар, ҳакамлар ва ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Тошкент шаҳридаги Амити университети 2024−2025 ўқув йили учун қабул ҳам бошлаган.

Қизиқиш билдирган абитуриентлар «Ахборот технологиялари», «Компьютер муҳандислиги», «Иқтисодиёт», «Бизнес бошқаруви» ва «Туризм менежменти» каби таълим йўналишларига ҳужжат топширишлари мумкин.

Дастлабки имтиҳон 20 апрелда бўлиб ўтади, кириш учун инглиз тилидан ички имтиҳон топширилади. Агар абитуриентлар IELTS сертификатига эга бўлса, улар оғзаки имтиҳон топширишади.

Телефон: (+998) 71−207−90−06.

Сайт: amity.uz
Facebook: fb.com/amityuniversityuz
Instagram: @amity_tashkent
Telegram: t.me/AmityUniversityTashkent
YouTube: Amity University Tashkent

Реклама ҳуқуқлари асосида.