Шерзод Исмаилов Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди
7 март 2022, 11:25

Шерзод Исмаилов Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасида маслаҳатчи лавозимида ишлаган Шерзод Исмаилов Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди.

10 кун ичида Украинани 1,5 млн қочқин тарк этди — БМТ
7 март 2022, 10:51

10 кун ичида Украинани 1,5 млн қочқин тарк этди — БМТ

Россиянинг Украинадаги 10 кунлик ҳарбий ҳаракатлари давомида мамлакатни 1,5 млн қочқин тарк этди. БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари бу иккинчи Жаҳон урушидан бери Европада энг тез ўсаётган миграция инқирози эканлигини маълум қилди.

Ўткирбек Тўрабоев дзюдо бўйича Европа очиқ чемпионатида ғалаба қозонди
7 март 2022, 10:38

Ўткирбек Тўрабоев дзюдо бўйича Европа очиқ чемпионатида ғалаба қозонди

Прагада ўтган дзюдо бўйича Европа очиқ чемпионатида энг оғир вазн тоифасида 19 ёшли Ўткирбек Тўрабоев олтин медални қўлга киритди. Раҳимжон Субҳонов (-66 кг) бронза медалига эга чиқди.

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 4359 нафарга етди
7 март 2022, 10:31

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 4359 нафарга етди

6−7 март кунлари Польшанинг Катовице аэропортидан яна 674 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Польша ҳудудида Ўзбекистоннинг 350 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. 7 март куни яна битта рейсни амалга ошириш режалаштирилган.

«Олмалиқ КМК»дан 117,5 млн сўмлик қимматбаҳо металларни ўғрилашга уринган шахслар ушланди
7 март 2022, 10:30

«Олмалиқ КМК»дан 117,5 млн сўмлик қимматбаҳо металларни ўғрилашга уринган шахслар ушланди

ДХХ фуқаро «Олмалиқ КМК» ишчилари билан келишиб, кийим алмаштириш хонасига таркибида 117,5 млн сўмлик қимматбаҳо металлар бўлган 4,4 кг саноат қумларини яшириб қўйганини аниқлади. Гумондорнинг ўзи комбинатнинг қўриқлаш хизматига ишга кириш учун суҳбатга келган вақтида қўлга олинган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

2022 йилда Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 21% га қисқариши кутилмоқда — Жаҳон банки
7 март 2022, 10:09

2022 йилда Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 21% га қисқариши кутилмоқда — Жаҳон банки

Жаҳон банкининг янгиланган прогнозларига кўра, 2022 йилда Марказий Осиё минтақасига хориждан пул ўтказмалари ҳажми 25% га қисқариши кутилмоқда. Мазкур тенденция Россия-Украина ўртасидаги сиёсий зиддиятлар сабаб Россияда иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва рубль курсининг кескин қулаши билан изоҳланган. Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 2022 йилда 21% га қисқариши кутилмоқда.

Пойтахт кўчаларидан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилиши мумкин
7 март 2022, 10:08

Пойтахт кўчаларидан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилиши мумкин

Тошкент кўчаларидан бирига Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номи берилиши кутилмоқда. Мазкур ном остидаги кўча аввал ҳам бўлган, у 2011 йилда Зарафшон кўчаси этиб ўзгартирилганди.

5 нафар ўзбекистонлик юк ташувчи Украина-Россия чегарасида қолиб кетди
7 март 2022, 09:54

5 нафар ўзбекистонлик юк ташувчи Украина-Россия чегарасида қолиб кетди

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Украинанинг Суми, Харьков вилоятлари ҳамда «Нехотеевка» нейтрал ҳудудида бўлган 12 нафар юк ташувчини Россияга киришида ёрдам кўрсатди. Яна 5 нафар Ўзбекистон фуқароси 4 та юк машинасида Украина чегараси чизиғидан узоқроқ масофада қолиб кетди.

Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон ички ишлар вазири этиб тайинланди
6 март 2022, 17:13

Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон ички ишлар вазири этиб тайинланди

Полковник Оринбаев Аманбай Тлеубаевич Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Аманбай Оринбаев ИИВ ЖХД Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Россиянинг яна икки авиакомпанияси Ўзбекистонга рейсларни тўхтатди
6 март 2022, 16:33

Россиянинг яна икки авиакомпанияси Ўзбекистонга рейсларни тўхтатди

Россиянинг Smartavia ва iFly авиакомпаниялари Ўзбекистон шаҳарларига парвозлар тўхтатилганини маълум қилди. Жумладан, iFly 5 мартдан бошлаб компания мамлакатга барча йўналишлар бўйича барча режали рейсларни номаълум муддатга тўхтатади. Бекор бўлган рейсларда учишни режалаштирганларга чипта харид қилган авиакассаларига мурожаат қилишлари тавсия этилди.

Президент Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёл-қизларни мукофотлади
6 март 2022, 14:20

Президент Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёл-қизларни мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ва жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ аёл-қизларни турли унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади. Улар орасида тадбиркор, ўқитувчи, санъат соҳаси вакиллари, ҳоким ва прокурор лавозимида фаолият юритаётган аёллар бор. Шунингдек, 28 нафар аёл-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

5−6 март кунлари 440 нафар ўзбекистонлик Украинадан эвакуация қилинди
6 март 2022, 12:20

5−6 март кунлари 440 нафар ўзбекистонлик Украинадан эвакуация қилинди

28 февралдан 5 мартга қадар Украинадан Польша орқали жами 3 685 нафар ўзбекистонликлар эвакуация қилинди. Польша ҳудудида 850 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қолаётгани айтилмоқда.

Visa ва Mastercard Россиядаги фаолиятини тўхтатмоқда
6 март 2022, 12:06

Visa ва Mastercard Россиядаги фаолиятини тўхтатмоқда

Visa ва Mastercard халқаро тўлов тизимлари Россиядаги фаолиятини тўхтатишларини эълон қилди. Агар ушбу тизимларнинг карталари Россияда чиқарилган бўлса, улар фақатгина мамлакат ҳудудида ишлайди. Бироқ бошқа мамлакатларда ва хорижий онлайн дўконларда ишламайди. Шунингдек, Россиядан ташқаридаги банклар чиқарган карталар ушбу мамлакатда қабул қилинмайди.

Тошкентда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича комиссия ташкил этилмоқда
5 март 2022, 22:55

Тошкентда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича комиссия ташкил этилмоқда

Тошкентда жамоатчилик вакиллари ҳам аъзо бўлган Йўл ҳаракати хавфсизлиги комиссиясини тузиш режалаштирилмоқда. Биринчи ўринда Vision Zero (ноль ўлим) концепцияси асосида ЙТҲларда жароҳатланиш ва ўлим ҳолатларини камайтириш бўйича дастур қабул қилинади. Ягона орган — Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказини тузиш ҳам кўзда тутилган.

«Аэрофлот», S7 ва Smartavia халқаро авиарейсларни бекор қилди
5 март 2022, 21:21

«Аэрофлот», S7 ва Smartavia халқаро авиарейсларни бекор қилди

Россиянинг «Аэрофлот», S7 Airlines ва Smartavia авиакомпаниялари халқаро рейслар тўхтатилганини маълум қилди. Улар бир вақтнинг ўзида Ўзбекистонннинг бир қатор шаҳарларига парвозларни амалга оширар эди.

Украинадан 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик эвакуация қилинди — ТИВ
5 март 2022, 18:29

Украинадан 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик эвакуация қилинди — ТИВ

5 мартга қадар 14 та авиарейс билан 3245 нафар ўзбекистонлик Польша орқали Украинадан эвакуация қилинди. Дипломатлар жанг кетаётган ҳудудлардан ҳам фуқароларни олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, ҳозирда Суми вилоятидан 25 нафар талабани эвакуация қилиш учун «яшил йўлак» очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Польша чегарасида уч нафар ўзбекистонлик аварияга учради, улардан бири вафот этди
5 март 2022, 15:37

Польша чегарасида уч нафар ўзбекистонлик аварияга учради, улардан бири вафот этди

Украинадан Польша чегарасига кираверишда уч нафар ўзбекистонлик йўл транспорт ҳодисасига учради. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курмановнинг маълум қилишича, улардан бири вафот этган, қолган икки нафари эса Львовдаги шаҳар касалхонасига ётқизилган.

Учқудуқ туман ҳокимлиги мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
5 март 2022, 15:21

Учқудуқ туман ҳокимлиги мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Антикоррупция агентлиги Учқудуқ туман ҳокимининг собиқ ўринбосари ва бошқалар 33 нафар фуқарони «Йўлчилар», «Кўкпатас» ва «Кўкаяз» маҳаллаларида 3 йил давомида яшаганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, улардан 25 нафари ОТМга давлат гранти асосида киришига сабабчи бўлганини маълум қилди. Давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказгани учун мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди.

Россия Ўзбекистондан помидор ва қалампир олиб киришга қўйилган чекловларни бекор қилди
5 март 2022, 14:56

Россия Ўзбекистондан помидор ва қалампир олиб киришга қўйилган чекловларни бекор қилди

Росселхознадзор 2020 йилдан бери амалда бўлган тақиқни бекор қилиб, Россияга 9 та давлат қаторида Ўзбекистондан ҳам помидор ва қалампирни олиб киришга рухсат берди.

«Умидани чақиринг». Аёлларни кўча таъқибидан ҳимоя қилиш бўйича лойиҳа ишга туширилди
5 март 2022, 12:45

«Умидани чақиринг». Аёлларни кўча таъқибидан ҳимоя қилиш бўйича лойиҳа ишга туширилди

Тошкентда «Умидани чақиринг» ижтимоий лойиҳасига старт берилди. Бу ибора билан кўча таъқибига учраган ҳар қандай қиз ёки аёл овқатланиш шохобчалари, дўконлар ва бошқа муассасаларга ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкин. Лойиҳа БМТ тараққиёт дастурининг ташаббуси билан амалга оширилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг