Содиқжон Турдиев Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлди. Президент администрацияси масъул ходими Абдулла Турсунов ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мухтор Муҳитдиновлар вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.
7 март куни 27 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу сўнгги 12 ой ичидаги энг паст кўрсаткич.
Музокараларнинг учинчи босқичи якунига кўра, Россия томони гуманитар йўлаклар ишлай бошлашига умид билдирди. Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский музокараларда кутилган натижаларга эришилмаганини таъкидлади. Украина делегацияси вакили Михаил Подоляк Украина томони ҳам олдинги силжишни кўрмаётганлигини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев глобал бозорлардаги нархларнинг кескин тебранишини ҳисобга олиб, ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш, аҳолини етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш лозимлигини таъкидлади. Ҳудудлар раҳбарларига озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини шакллантириш вазифаси қўйилди. Шунингдек, товарларни экспортга етказишда логистика масалаларини тезкор ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.
2022 йил 1 январь ҳолатида Ўзбекистондаги меҳнат ресурслари сони 19 миллион 345 минг кишини ташкил этди. Мамлакатда 1 миллион 441,8 минг киши ишга муҳтож бўлиб, ишсизлик даражаси 9,6 фоизга етди. Ёшлар орасида ишсизлик даражаси 15,1 фоизни, аёллар орасида эса 13,3 фоизни ташкил этди.
Польшанинг Катовице аэропорти орқали Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 4787 нафарга етди. Молдовада бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш масаласини ишлаб чиқиш бошланганлиги айтилди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назиров ўз лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига Озода Жураева тайинланди.
Украинадандан эвакуация қилинган 4359 нафар ўзбекистонлик, «Олмалиқ КМК» дан 117,5 млн сўмлик қимматбаҳо металларни ўғрилашга уринганлар, туман ҳокими бўлган биринчи ҳоким ёрдамчиси, талаба қизларга 7 йил муддатга бериладиган фоизсиз таълим кредити, колонияда туриб 31 киши билан Сурияга кетишни режалаштирган сирдарёлик маҳкум ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 7 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Сурхондарёдаги Тўпаланг дарёси қирғоғидан Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврига оид мис тангалар топилди. Тангаларнинг бет тарафида «Самарқанд», «Адлийя» сўзлари, ҳижрий 823 ва 832 каби зарб қилинган йиллари акс этган.
РФ ҳукумати Россияга нисбатан нодўстона хатти-ҳаракатлар содир этган давлатлар ва ҳудудлар рўйхатини тасдиқлади. Унга кўра, Россия компанияларига нодўст давлатлардан бўлган кредиторлар қарзларни РФ МБ курси бўйича рублда қайтариш ҳуқуқига эга бўлди.
Рублнинг сўмга нисбатан расмий курси 19,21 сўмга пасайиб, 79,89 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро курси 12 000 сўмдан ва доллар курси эса 10 900 сўмдан пасайди.
Лондоннинг ICE биржасида апрель ойи учун минг кубометр газнинг фючерс нархлари 3950 долларгача кўтарилди. Бир соат ичида нархлар 1000 долларга пастлади ва айни пайтда 2900 доллар атрофида бўлиб турибди.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармасининг маълумотларига кўра, Россиянинг Украинага ҳарбий ҳужуми бошланганидан бери 364 нафар тинч аҳоли, шу жумладан 25 нафар боланинг ҳалок бўлгани тасдиқланди. Сўнгги кунларда Харьков, Винница ва Николаев шаҳарлари ҳужум оқибатида зарар кўрди.
Uzcard 7 мартдан «Мир» тўлов тизими карталарини қабул қилиш тикланганини маълум қилди. Тўлов тизими карталари Uzcard тизими ҳамкор банкларининг барча қурилмалари томонидан қабул қилинади.
Ўзбекистонга Эрон ва Каспий денгизи ҳудудларидан бир қатор нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига мамлакатда беқарор об-ҳаво сақланиб туради. 10 март санасидан ташқари ҳафта давомида турли жадалликда ва танаффус билан ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Гулистондаги колонияда жазо ўтаётган фуқаро турли вилоятлардаги колонияларда жазо ўтаётган 20 нафар маҳкум ва 11 нафар озодликдаги киши билан Сурияга чиқиб кетишни режалаштирганликда гумонланмоқда.
Россия чет эллик ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар учун тиббий хулосаларнинг амал қилиш муддати 3 ойдан 12 ойга узайтирди. Бундан ташқари, 13 ёшга тўлмаган чет элликларни гиёҳвандлик ва психотроп моддалар истеъмол қилишини аниқлаш бўйича кимё-токсикологик текширувдан ўтказиш талаби бекор қилинди.
Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Россия ўртасида авиақатновлар тўхтатилмаслиги ва жадвалга мувофиқ узилишларсиз амалга оширилишини маълум қилди.
2020 йилдан бери Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари сифатида ишлаб келган Мухтор Муҳитдинов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди. Ҳокимликнинг «Газета.uz» га аниқлик киритишича беришича, у маҳалла вазири ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради.
«Мадели» овул фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган Бахтияр Менглибеков Мўйноқ туманига ҳоким бўлди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг